Сирдарёда тадбиркорга зўравонлик қилган яна бир жиноий тўда ҳибсга олинди.

Сирдарёда тадбиркорга зўравонлик қилган яна бир жиноий тўда ҳибсга олинди.


Куни кеча Сирдарё вилоятида яшовчи бир гуруҳ жиноий гуруҳ аъзолари томонидан тадбиркорлар ва фуқароларга зўравонлик ўтказиш орқали товламачилик ва қўрқитиш йўли билан “улуш” ундириб келганлар қўлга олинганлиги тўғрисида хабар берган эдик. Бугун ҳам айнан шу йўл билан бойиш илинжида бўлган яна бир жиноий тўда харакатларига чек қўйилди.  

Ўзбекистон Республикаси ИИВ, ДХХ, Сирдарё вилояти ИИБ ҳамда ДХХ Сирдарё вилоят Бошқармаси ходимларига келиб тушган маълумотларга кўра фуқаролар А.Э, Р.Блар вилоят худудида фаолият кўрсатувчи бир неча хусусий клиника, аптека, иссиқхона, автомобилларга ёқилғи қуйиш шаҳобчалари, тижорат дўконлари ва бошқа тармоқ савдо мажмуаларини ўз ичига олган МЧЖ рахбари – хусусий тадбиркор Д.Мнинг жорий йилнинг 05 феврал куни яшаш манзилидан онаси К.Ини  тўйхонага олиб бориш мақсадида бошқарувидаги “Малибу-2” автомашинасида чиқиб харакаланиб кетаётган вақти унинг олдидан нотаниш “Нексия-2” русумли автомашина тўсиб, ундан ўзига олдиндан таниш бўлган ва муқаддам бир неча маротаба судланган А. Э. (тахаллуси Месный) ўзининг 2 нафар ниқобланган шериклари билан Д.М бўйнига ўткир тиғли пичоқ тираб, уларга зудлик билан 45.000 АҚШ доллари миқдоридаги пулларни тўлаб беришини талаб қилиб, бу хақда ҳуқуқ тартибот идораларига хабар қилган тақдирда онасини гувохлигида ўлдириб кетишлари ва ҳеч нарсадан қайтмасликлари хақида тахдид қилиб, бир неча кунга мухлат беришган. Шундан сўнг А.Э ўзи сингари муқаддам бир неча маротаба судланган Р.Б (тахаллуси боксёр) билан бирга жабрланувчи Д.М нинг яшаш манзилига бориб, талаб қилинган пуллардан 17.000 АҚШ долларини зудлик билан топиб беришини ёки бўлмаса ҳозирда ЖИЭМларда жазони ўтаб келаётган танишларини чиқартиришни ёхуд ноқонуний гиёхванд моддалари билан муомала қилганлиги учун ҳозирда Сирдарё вилояти ИИБ Тергов органлари иш юритувида бўлган жиноят иши бўйича “ҚАМОҚ”га олинган Р.Б нинг қариндоши К. Б. ни ҳар қандай йўллар билан бўлсада жиноий жавобгарликдан чиқариб беришни талаб қилишиб ўлдириш билан тахдид қилган.

Мазкур холат юзасидан Ўзбекистон Республикаси ИИВ, ДХХ, Сирдарё вилояти ИИБ ҳамда ДХХ Сирдарё вилоят Бошқармаси ходимлари томонидан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирлар натижасида, фуқаролар А.Э ҳамда Р.Б лар жабрланувчи Д.М дан товламачилик йўли билан талаб қилинган пуллардан бир қисмини яни 10.000 АҚШ доллари(кимёвий ишлов берилган)ни олган вақти далилий ашёлар билан қўлга олинди.

Ҳозирда холат юзасидан Сирдарё вилоят ИИБ Тергов Бошқармаси томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 165- моддасининг тегишли қисмлари билан жиноят иши қўзғатилиб, жиноятчилар Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 221-моддаси асосида ушланган. Хозирда тергов ҳаракатлари давом этмоқда. 

Сирдарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати.

Report Page