ХЎЖАЙЛИ ТУМАНИ АҲОЛИСИНИНГ МУРОЖААТЛАРИ ЖЎҚОРҒИ КЕНГЕС ВА ҲОКИМИЯТ ДИҚҚАТ-ЭЪТИБОРИДА

ХЎЖАЙЛИ ТУМАНИ АҲОЛИСИНИНГ МУРОЖААТЛАРИ ЖЎҚОРҒИ КЕНГЕС ВА ҲОКИМИЯТ ДИҚҚАТ-ЭЪТИБОРИДА

t.me/deputatisaqulov

Каналга аъзо бўлинг! 👉 🌏 t.me/deputatisaqulov

Аввал хабар берганимиздек, Ўзбекистон экологик партиясидан Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесига 38-Кулоб сайлов округидан сайланган депутат Д.А.Исақулов яқинда Хўжайли туман ҳокими Ж.М Ермашов билан бирга хўжайлиликлар мурожаатларида тилга олинган масалалар ечими бўйича ишчи тартибдаги учрашув ўтказган эди.

Ҳавола: https://t.me/deputatisaqulov/33

Сўнг туман ҳокимиятининг расмий мурожаатига кўра, овул фуқаролари йиғини рўйхатида қайд этилган кам таъминланган, боқувчисини йўқотган, оғир хасталиклар билан оғриган фуқароларнинг рўйхати тузилиб, 20 зиёд оилаларга моддий ёрдам, жумладан озиқ-овқат ва шахсий гигиена воситалари ҳамда 3 нафар фуқарога пул маблағлари ажратилиши ҳақида келишиб олинган эди.

Мисол учун, Саманкўл овул фуқаролари йиғини «Деҳқон» овулида яшовчи Гулистон Балтабаева икки йилдан буён онкологик касаллик билан хасталанган эди. Унинг уч нафар  вояга етмаган фарзанди бор, боз устига турмуш ўртоғи Шамурат Алламуратов бир неча йиллардан бери юрак хасталиги бўйича ногирон.

Республикамизда энергетика соҳасида фаолият юритаётган саҳоватпеша ташкилотлар Хўжайли тумани ҳокимиятининг мурожаатига кўра хайрия ишига қўл уриб, Шамурат Алламуратов ва Гулистон Балтабаевалар оиласига 5.000.000 (беш миллон) сўм моддий кўмак ажратиб беришди.

Бундан ташқари, Жанқўнғирот МФЙ Кубла қирқ уй кўчаси рақамсиз уйда яшовчи Амина Толибаевна Мадиярова биринчи гуруҳ ногирони, боқувчиси йўқ. Оила мурожаатчининг қизи Турсинбаева Гулайимнинг талабалик контракт пули ҳамда Мадиярова Аминанинг даволаниш пулига қийналиб қолганлиги туфайли туман ҳокимиятига мурожаат қилган эди. Ҳомий ташкилотлар томонидан 3.200.000 сўм контрактга, 1.000.000 сўм дори-дармонга, жами 4,2 млн сўм хайрия ишлари амалга оширилди.

Хўжайли тумани хотин-қизлар раиси Замира Хўжамуратова ва Ўзбекистон экологик партияси туман кенгаши раиси Гулнора Сариевалар Амина Мадиярованинг ҳолидан хабар олиб, хайрия маблағи туширилган электрон тўлов пластик картасини мурожаатчига топшириб келишди.

Эслатиб ўтамиз, бундан олдинроқ Хўжайли тумани, Жана-жап ҚФЙда яшовчи фуқаро Алланова Дилноза оиласига ҳам 5,0 млн. сўм хайрия ишлари амалга оширилган эди. У бир йилдан ортиқ вақтдан бери онкологик касаллик билан оғрийди. Фуқаро шу кунларда Нукус шаҳридаги Республика онкологик касалликлар диспансерида даволанмоқда. Турмуш ўртоғи Бахтиёр Аметов вақтинча ишсиз, 2 нафар вояга етмаган фарзанди бор.

Хўжайли тумани ҳокимияти туман аҳолиси номидан Жўқорғи Кенгес депутати — «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» АЖ бошқарув раиси Д.А.Исақулов, «Ўзэнергоинженеринг» АЖ бош директори З.Ю.Абдужабборов, «Ўзэлектртармоққурилиш» АЖ бош директори Б.Т.Нишонов, «Махсусэлектртармоққурилиш» АЖ бош директори А.А.Музаффаров, Хўжайли тумани маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш ишлари бўйича ҳоким ўринбосари Сулихан Дурсимбетова, Хўжали тумани 23-сонли мактаб директори Клара Қазақбаева, Ўзбекистон экологик партияси Хўжайли тумани партия ташкилоти раҳбари Гулнора Сариева ва «Қорақалпағистон магистрал электр тармоқлари» филиали муҳандиси Нурлан Умбетовларга ўз миннатдорлигини билдиради!

Ҳурматли Хўжайли тумани аҳолиси, сизлардан илтимос, зарурият бўлмаса кўчага чиқманг ва карантин даврида уйда ўтиринг! Аҳолимиз ўртасида шахсий гигиена ва экологик маданиятни кучайтириш — давр талаби!

Ёдда тутинг, Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг топшириғига кўра тегишли давлат ташкилотлари аҳоли учун зарур бўлган барча шарт-шароитларни яратиб бермоқда, вақтинча карантинга олинган кишилар алоҳида назоратга олинган, юқумли касалликка чалинганлар махсус шифохоналарда даволаниб, соғайган юртдошларимиз ўз оилалари бағрига қайтмоқда. Шундай масъулиятли кунларда берилаётган тавсияларга амал қилиш — карантин даврини қисқартириш ва яна кундалик иш фаолиятига қайтиш гаровидир.

ДЕПУТАТ ҚАБЫЛЛАЎХАНАСЫ / ДЕПУТАТ ҚАБУЛХОНАСИ

Каналга аъзо бўлинг! 👉 🌏 t.me/deputatisaqulov

Report Page