Самарқанд вилояти: "2018 йилда Самарқандда 3120 нафар маҳкум муддатидан илгари шартли равишда озод этилган"

Самарқанд вилояти: "2018 йилда Самарқандда 3120 нафар маҳкум муддатидан илгари шартли равишда озод этилган"

@Jinoyatlar
Сизнинг рекламангиз учун жой!

2018 йил якуни бўйича Самарқанд вилояти ИИБда жами 5842 нафар озодликдан маҳрум этиш билан боғлиқ бўлмаган жазо муддатларини ўтаётган маҳкумлар ҳисобда бўлиб, Ўтган йил давомида белгиланган жазо муддатини ўтаб, ижобий тавсифга эга бўлган 3120 нафар маҳкум ўталмай қолган жазо муддати Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 73-моддасига асосан муддатидан илгари шартли равишда озод этилган. 2017 йилда ушбу кўрсаткич 1339 нафарни ташкил этган. Бу ҳақда «Дарё» мухбири Фарҳод Норбўтаев Самарқанд вилоят ИИБ матбуот хизмати маълумотига асосан хабар бермоқда.

Фото: «Дарё»

– Афсуски, айрим маҳкумлар бу имкониятдан тўғри фойдаланмасдан, тайинланган озодликдан маҳрум этиш билан боғлиқ бўлмаган жазо муддатларини ўташдан қасддан бўйин товлаб келмоқда, – дейди вилоят ИИБ матбуот хизмати раҳбари Ширин Норматова. – Хусусан, 2018 йилда 410 нафар (2017 йилда 230-нафар) ана шундай маҳкумларнинг ўталмай қолган жазо муддатлари, жазонинг оғирроғи билан алмаштирилди. Жазони оғирроғига алмаштириш бўйича суд мажлисларининг сайёр тартибда ўтказилиши ва унда жазо ўтаётган маҳкумларнинг ҳам иштирок этиши, келгусида уларнинг жиноятга жазо муқаррарлиги тушунчасини янада чуқурроқ англаб етишларига хизмат қилмоқда.

Ўзбекистон Президенти томонидан 2017–2018 йилларда инсонпарварлик тамойиллари асосида қабул қилинган Афв этиш тўғрисидаги Фармонларига асосан Самарқанд вилоятида ҳам 142 нафар шахс жазони ижро этиш муассасаларидан озод этилган. Уларнинг 110 нафари ўталмаган жазоларидан тўлиқ озод этилган бўлса, 32 нафарининг жазолари озодликдан маҳрум этиш билан боғлиқ бўлмаган енгилроқ жазоларга алмаштирилди. Хусусан, 2018 йилнинг 7 декабрь куни Президент Фармонига асосан 15 нафар жазони ўтаётган маҳкумларга нисбатан афв қўлланилган. 125 нафари берилган йўлланмалар асосида ишга жойлаштирилган.

Report Page