Тошкент вилояти: "Ўғри аниқланиб, қўлга олинди"
@JinoyatlarШу йил 17 январь куни номаълум шахс Тошкент вилоятининг Оҳангарон шаҳар 1-микрорайонда яшовчи Н.Б.(исмли аёл)нинг уйига калит танлаш йўли билан кириб, у ердан пуллари, маиший техникалари, юмшоқ ўйинчоқ ва 2 дона биллур вазаларини ўғирлаб кетган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган.
Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар бермоқда.
Кўрилган чоралар натижасида ушбу жиноятни Оҳангарон шаҳар 4-микрорайонда яшовчи А.Ғ. содир этганлиги аниқланиб, ушланган. Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.