Жиноятчи аниқланиб қўлга олинди

Жиноятчи аниқланиб қўлга олинди

@Jinoyatlar
.

Жорий йилнинг 12 июнь куни Самарқанд шаҳридаги У.Жўрақулов ва И.Каримов кўчалари кесишмасида жойлашган ҳиёбондаги арчалар орасидан осиё миллатига мансуб, 55-60 ёшлардаги номаълум эркак кишининг ташқи кўринишидан жароҳатсиз жасади топилган эди.

Кўрилган чоралар натижасида ушбу жиноятни Самарқанд шаҳрида яшовчи 30 ёшли З.Н. ўзаро жанжал оқибатида марҳум М.Н.нинг юзига қўли билан урган вақтида у боши билан ерга йиқилиб жароҳат олиб, воқеа жойида вафот этганлиги аниқланиб, З.Н. қўлга олинган. Ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси


Report Page