2020 йил  - “Илм-маърифат, рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили

2020 йил  - “Илм-маърифат, рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили


 "Энг катта бойлик - бу ақл заковат ва илм,  энг катта мерос - бу яхши тарбия,  энг катта қашшоқлик - бу билимсизликдир!"

Шу сабабли хаммамиз учун замонавий билимларни ўзлаштириш,  чинакам маърифат ва юксак маданият эгаси бўлиш узлуксиз хаётий эхтиёжга айланиши керак ..."

Шавкат Мирзиёев.

Радио, телевидения,  ОАВ,  ижтимоий тармоқларда, Халқаро ҳамжамият ўртасида қизғин мухокамаларга сабаб бўлаётган Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг Олий Мажлисга йўллаган Мурожаатномасининг эьлон қилиниши шу Давлат фуқаросиман деган ҳар бир инсонга катта масьулият юклатиши аниқ

Президентимиз жорий йилнинг ва яқин ўн йилликда олдимизга қўйилган энг асосий вазифаларни белгилаб бериш асносида, Мурожаатноманинг илк сахифларида Мурожаатноманинг асосий ғояси сифатида 2020 йил номини - “Илм-маьрифат, рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили” - деб эьлон қилдилар.

Давлатимиз рахбари халқ фаровонлиги йўлидаги яна бир мухим Давлат дастурини эьтиборимизга тақдим этди. Таълим сохасининг вакили сифатида таълим йўналишини ривожлантириш борасида айтилган ҳар бир фикр, ҳар бир топшириқ,  эьтиборимни тортди ва албатта қалбимда шу касб эгаси эканлигим, шундай буюк режалари бор давлат фуқароси эканлигим, халқнинг келажаги учун куюнчак Юртбошиси бор халқ фарзанди эканимдан , буюк аждодлари бор авлод вакили эканлигимдан ғурур ва фахр туйғусини беихтиёр хис қилдим.

Мухтарам Президентимиз Шавкат Миромонович таълим тизимининг илк босқичи мактабгача таълимдаги ўзгариш ва режалар, хусусан, давлат бюджети хисобидан 6 ёшли болаларни мактабга тайёрлаш тизимини илк бор яратишдан тортиб, хусусий мактабгача таълим муассасаларининг очилишига кенг йўл берилиши, умумий ўрта таълим, у билан олий таълимни боғлаб турувчи янги тузилма сифатида таклиф этилаётган профессионал таълим , хусусан техникумларнинг ташкил этилиши, Олий таълимга ёшларни қамраб олиш, таълим сифатини ошириш, олийгохга қабул қилишни оптималлаштириш, кадрлар салохиятини кўтариш, педагогик йўналишдаги олийгохларнинг баьзи йўналишлар бўйича 3 йиллик таълимнинг жорий этилиши ва х.к.золар эьтибордан ҳурмат ва эьтирофга лойик,  деб хисоблайман.

Давлат раҳбари ўз Мурожаатномаларида Педагогик махоратга эга ўкитувчиларга эьтибор, ойлигини ошириш, хизматига яраша қўшимча хақ тўлаш, ўқув дастурлари ва режаларнинг янгиланиши , такомиллаштирилиши тўғрисида чуқур тахлилларга таянган фикр-мулохазаларини билдирдилар.

2020 йилда олий таълимга қабул ва қамровни 25 фоизга етказилиши, кейинги йилларда қабул 50-60 фоизга кўтарилиши хақидаги фикрлари келажак ривожи, ёшларга эьтиборнинг яққол мисоли деб биламан. Олий ўқув юртларига кириш имтиҳонларининг оптималлаштирилиши, янги квоталар яратилиши,  хусусан хотин-қизларга қўшимча квота ўринлар белгиланиши,  бюджет йўналишида квоталарнинг икки баробарга оширилиши ҳам янада олий маьлумотлилар сафини кенгайиши, етук мутахассисларни тайёрлашга бўлган эьтибор белгиси. Режада камида 5 та олийгохда чет эл билан ҳамкорликдаги таълимнинг йўлга қўйилиши, кредит таълим тизимини жорий этиш, математика, кимё,  биология, геология сохаларининг ривожлантиришга 2020 йилда алохида эътибор қаратилиши белгиланди.

 Жорий йилда Ўзбекистон худудида 55 та хусусий мактаб очилиши ,  мавжуд мактаблар моддий техник базасини ривожлантириш,  капитал таъмирлаш,  янги мактаблар қурилишини бюджет маблағлари хисобидан амалга оширилиши кўрсатиб ўтилди. Бу эса келажакка ишонч рухини таъминлаши аниқ.

 Бутун дунёда энг зарур йўналиш сифатида мамлакатимизда ҳам ахборот коммуникация технологияларидан фойдаланишга , информацион технологияларни ривожлантиришга алохида эьтибор қаратилиши Президентимиз Мурожаатномасида алохида таъкидлаб ўтилганлиги, таълимда юқори тезликдаги интернет тизимини жорий этиш,   IT технологияларнинг ,  IT паркларнинг ташкил этилиши,  “1 миллион програмист” дастури бўйича ишларни ташкил этиш, рақамли технологиялар, иқтисодиёт, тиббиёт , таълим ва бошқа сохаларда , жойларда АКТ бўйича раҳбар муовинлари штатларининг жорий этилганлиги ҳам айни муддао бўлди деб хисоблайман. Биз педагоглардан эса бу топшириқ ва таклифларни ҳаётга татбиқ этишда масьулият ва сабот зарур бўлади.

Шавкат Миромонович ўз Мурожаатномаларида ёш авлодни тўғри тарбиялаш, соғлом бўлишлари борасида “Ўзбекистон ёшлари -2025” дастурини ишлаб чиқиш, дастур доирасида ёшларнинг бўш вақтини тўғри ташкил этишга, спорт турларидан тўгараклар ташкил этиш хақида таъкидлар экан, келажак авлодни маьнавиятли ва соғлом этиб тарбиялашда ҳар биримизнинг алохида ўрнимиз борлиги кўрсатиб ўтилди.

Эьтиборга лойиқ жихати- юқорида кўрсатилган барча йўналишлар, дастурларни молиялаштиришнинг асосий қисми бюджет маблағлари хисобидан амалга оширилиши режалаштирилган.

Юқоридагилардан келиб чиқиб , биз таълим сохиблари Президентимизга қанот бўлишимиз, ислохатларни амалга оширишда камарбаста бўлиб, юртнинг аждодлардан “қарз” сифатида қолган меросини келажак авлодларга бус-бутунлигича етказишга бор куч ва махоратимизни,  билимимизни сарф этишимиз, Мурожаатномага “Лаббай”- деб жавоб беришимиз лозим.

 Азиз ҳамкасблар!

 Порлоқ келажак, бахтли авлод тарбиясида , Президентимиз Ш. М. Мирзиёевнинг ишончларини оқлашда барчангизни масьулиятга чақираман!

 

Мухаббат Алимова Эрматовна, Чиноз туман Халқ таълими бўлими мудири.

 Чиноз тумани халқ таълими бўлими Ахборот хизмати

Report Page