buxoro vxtb. uz

buxoro vxtb. uz

Бухоро вилояти халқ таълими бошқармаси

Жорий йилнинг 2 декабрь куни “BUKHARA NEWS” ижтимоий тармоғи орқали тарқатилган “200 доллар бераолмагани учун мактабдан четлаштирилган ночор бола” сарлавҳаси остидаги аудиоёзув юзасидан муносабат

Аудиоёзувда ўзини Ҳалима Худоева, дея таништирган шахс томонидан Жондор туманидаги 19-сонли сил касаллигига мойил санатория типидаги мактаб-интернати директори тарбияланувчиларнинг ота-оналаридан пул талаб қилаётганлиги, интернатда ўқувчиларни маънавий ахлоқсизликка бошловчи тарбиячилар фаолият юритаётганидан шикоят қилинади. 

Мазкур ҳолатга аниқлик киритиш мақсадида вилоят халқ таълими бошқармаси ишчи гуруҳи томонидан ўрганишлар олиб борилди.

Ўрганишлар жараёнида оудиомурожаатда исми-шарифи келтириб ўтилган Жондор тумани Қовчин маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги Бирлик қишлоғида яшовчи фуқаро Ҳалима Худоева билан учрашиб, суҳбат ўтказилди. Х. Худоева мазкур мурожаатдан ҳеч қандай хабари йўқлигини, ундаги овоз ўзига тегишли эмаслигини, қолаверса набирасининг интернатда ўқишни давом эттириши учун ундан ҳеч ким пул талаб қилмаганлигини билдириб, ёзма равишда тушунтириш берди. Унинг 2008 йилда туғилган невараси 2017—2019 йиллар мобайнида Жондор туманидаги 19-махсус мактаб-интернатида таҳсил олиб, айни пайтда тумандаги умумтаълим мактабларида ўқишни давом эттирмоқда. Бундан ташқари Ҳ. Худоева мурожаатда келтирилган телефон рақами ҳам унга тегишли эмаслигини билдирди. Ушбу рақам билан боғланишга ҳаракат қилинганда, мазкур телефон рақами блокланлиги маълум бўлди. 

Мактаб-интернатининг педагоглар жамоаси ва ўқувчилари орасида олиб борилган суҳбатлар жараёнида ушбу муассасада тарълим-тарбия жараёни намунали тарзда олиб борилаётганлиги, аудиомурожаатда исми шарифи келтирилган тарбиячи М.Шга нисбатан айтилган сўзлар уйдирма эканлиги аниқланди. 

Ўрганишлар натижасида ижтимоий тармоқларда тарқатилган мурожаатдаги овоз аслида 19-мактаб-интернатининг собиқ ўқувчисига тегишли эканлиги, ушбу ўқувчининг онаси Н. А. мазкур таълим муассасасида тарбиячи бўлиб фаолият юритиши, мактаб-интернати раҳбарияти ва тарбиячи М.Шодиевага нисбатан шахсий адовати борлиги туфайли фарзандини шу ишга жалб этганлиги маълум бўлди. 

Мурожаатда ота-оналардан пул талаб қилган мактаб-интернати директорига бу борада воситачилик қилаётганликда айбланган директор ўринбосари М. Қ. ушбу маълумотни инкор этиб, унга туҳмат уюштирган мурожаатчиларни аниқлаб, тегишли тартибда жазолашни сўраб, прокуратура органларига ёзма мурожаат килганлигини билдирди.

Бухоро вилояти халқ таълими бошқармаси

Report Page