buxoro vxtb. uz
Бухоро вилоят халқ таълими бошқармасиИжтимоий тармоқлар орқали тарқатилган “Халқ таълими вазирлигини ўқитувчиларга мажбурий китоб сотилаётганидан хабари борми?” сарлавҳали материал юзасидан муносабат
Пешкў туманида “Энг китобхон мактаб” лойиҳаси деб ўқитувчиларнинг китоб олишга мажурланаётгани ҳақидаги мазкур хабар Бухоро вилоят халқ таълими бошқармаси томонидан эътиборга олиниб, мавжуд вазиятга аниқлик киритиш мақсадида ўрганишлар олиб борилди.
Маълумкии, “Энг китобхон мактаб” лойиҳаси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 13 сентябрдаги “Китоб маҳсулотларини нашр этиш ва тарқатиш тизимини ривожлантириш, китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини ошириш ҳамда тарғиб қилиш бўйича комплекс чора-тадбирлар дастури тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш, шунингдек, давлатимиз раҳбари томонидан белгилаб берилган бешта муҳим ташаббуснинг тўртинчиси – ёшлар ўртасида китобхонликни кенг тарғиб қилиш бўйича тизимли ишларни ташкил этиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар ва Халқ таълими вазирликлари, вилоят ҳокимликлари билан ҳамкорликда “Китоб маркази”-“Китоб дунёси” тармоқ савдо марказлари томонидан ташкил этилган. Лойиҳада фаол иштирок этиб, китоб фондини бойитган ва кўпроқ китоб мутолаа қилган мактабга автомобил ҳамда қимматбаҳо совғалар берилиши белгиланган. Мазкур лойиҳа доирасида жойларда қатор тадбирлар амалга оширилмоқда. Шунингдек, 14-16 октябр кунлари Пешкў туманидаги 41 та мактабда ҳам китоб ярмаркалари ташкил этилди.
Ўрганишлар жараёнида ярмаркаларда ўқувчилар, ўқитувчилар ҳамда ота-оналар ихтиёрий равишда иштирок этишгани ва иштирокчилар ўз ҳоҳишлари асосида китоблар харид қилишгани аниқланди. Белгиланган миқдорда китоб сотиб олиш лозимлиги ҳақида ҳеч қандай талаб қўйилмаган ёки ўқитувчиларга бу борада босим ўтказилмаган.
Хабарда келтирилган жадвал эса “Энг китобхон мактаб” лойиҳаси мезонларидан келиб чиқиб, совриндорларни аниқлаш мақсадида қайси мактабда ярмаркада қанча китоб сотиб олингани бўйича статистик маълумот юритилган, холос.
Бухоро вилоят халқ таълими бошқармаси