buxoro vxtb. uz

buxoro vxtb. uz

Бухоро вилоят халқ таълими бошқармаси

БУХОРО ВИЛОЯТ ХАЛҚ ТАЪЛИМИ БОШҚАРМАСИ ЯНГИ БИНОДА ИШ БОШЛАДИ



Бугун , 9 сентябрь куни Бухоро вилоят халқ таълими бошқармасининг янги биноси фойдаланишга топширилди.

Шу муносабат билан ташкил этилган тантанали маросимда бошқарма жамоаси, жамоатчилик вакиллари, фахрийлар ва ОАВ вакиллари иштирок этдилар.

Вилоят ҳокими фармойиши асосида бошқармаси тасарруфига ўтказилган Бухоро шаҳри марказидаги 5 қаватли бинода бошқарма ходимларининг самарали фаолият олиб боришлари учун барча имкониятлар яратилган. Бинонинг замонавий кўриниш ва қулай имкониятларга эга бўлиши учун жами 2 миллиард олти юз 28 миллион сўмдан ошиқ маблағ сарфланди. Қурилиш таъмирлаш ишларига “Наврўз Акмал Строй инвест” масъулияти чекланган жамият қурувчилари бош-қош бўлдилар.

Маросимда сўзга чиққан Халқ таълими вазирининг биринчи ўринбосари У. Шарифходжаев, вилоят ҳокими ўринбосари М. Ҳамроев, Ўзбекистон халқ артисти Гавҳар Зокировалар бошқарма ходимларини қутлар эканлар, таълим-тарбия самарадорлигини ошириш, мамлакатда ўз мавқеъига эга бўлган Бухоро таълимини янада юксак мақомга кўтариш йўлида олиб бораётган фаолиятларига омад тиладилар. 




Шундан сўнг бинонинг рамзий лентаси кесилди ва тадбир иштирокчилари бу ерда яратилган шарт-шароитлар билан яқиндан танишдилар.



-Мамлакатимизда олиб борилаётган изчил ислоҳотлар туфайли барча соҳалар қатори таълим тизимига ҳам катта эътибор қаратилди, улкан ислоҳотлар амалга оширилди. Ҳеч қачон ҳеч кимдан кам бўлмайдиган, жаҳон майдонларида ўзбек номини муносиб ҳимоя қила оладиган ҳар томонлама етук ва баркамол авлодни тарбиялашдек буюк мақсадни юзага чиқариш йўлида улкан қадамлар ташланаётганига бугун ҳар биримиз гувоҳмиз,-дейди бошқарма бошлиғи Д. Мустафаева. -Бухоро вилоятида ҳам халқ таълими муассасаларида қурилиш таъмирлаш ишларини олиб бориш, уларнинг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш ва ўқитувчилар обрў-нуфузини ошириш борасида амалга оширилаётган ишлар янги босқичга кўтарилди. Кейинги йилларда умумтаълим мактабларининг моддий-техник базаси мустаҳкамлаш борасида кенг кўламдаги ишлар амалга оширилди. Қурилишлар сони деярли 50 фоизга, реконструкция қилинган ва мукаммал таъмирланган мактаблар сони 25 фоизга, спорт заллари сони 20 фоизга ошди.

Биргина жорий йилда вилоятда 2020 йил Инвестиция дастурига асосан жами 16 та мактабларда 87,6 млрд.сўмлик (3 та янги қурилиш, 7 та реконструкциява

6 та капитал таъмирлаш) қурилиш-таъмирлаш ишлари амалга оширилди.  Шунингдек, “Инқирозга қарши кураш” жамғармаси маблағлари ҳисобидан вилоятдаги 6 та мактабни, шундан 1 та янги қурилиш, 5 та реконструкция қилиш белгиланган. Жамғарма ҳисобидан ушбу ишлар учун 40,2 млрд. сўм маблағ ажратилиб, қурилиш-таъмирлаш ишларини олиб борилмоқда.

Бундан ташқари вилоят умумтаълим муассасаларини куз-қиш мавсумига сифатли тайёрлаш, қўлбола печларни замонавий энерго-тежамкор қозонларга алмаштиришмақсадида маҳаллий бюджет ҳисобидан ўн миллиард сўм миқдорида маблағ ажратилди.

Буларнинг бари мамлакатимизда Муҳтарам Президентимиз раҳнамолигида халқ таълими тизимини янада юксалтириш ва педагогларнинг жамиятдаги нуфузини ошириш йўлида олиб борилаётган эзгу ишларнинг яққол ифодасидир.

Бухоро вилоят халқ таълими бошқармаси Ахборот хизмати


Report Page