buxoro vxtb. uz

buxoro vxtb. uz

Бухоро вилоят халқ таълими бошқармаси

ОФАРИН!

БУХОРО ШАҲРИДАГИ 38-УМУМТАЛИМ МАКТАБИ БИТИРУВЧИЛАРИНИНГ БАРЧАСИ ТАЛАБАЛИК БАХТИГА МУШАРРАФ БЎЛИШДИ!

2019-2020 ўқув йилида мактабни 101 нафар ўқувчи тугатди. Битирувчиларнинг барчаси олийгоҳларда ўқиш истагида ҳужжат топширишган эди.  Мана, бугун 101 ўқувчининг бари олийгоҳларнинг талабаларига айланишди.

Бу ютуқларнинг тагзамирида аввало мактаб ўқитувчиларининг машаққатли меҳнатлари мужассам. Назира Рўзиева, Гулнора Мустақова, Дилноза Ҳамроева, Зебинисо Ҳасанова, Наргиза Рахимова, Сабоҳат Бозорова, Олия Саидова сингари илғор тажрибага эга фидойи, жонкуяр  устозлар ёш авлод авлод қалбида илму фан сирларини ўрганишга юксак  иштиёқ уйғотиб, уларнинг жамиятда ўз ўринларини топишларида муносиб улуш қўшиб келишмоқда.

-Ўқувчиларимиз мунтазам равишда Билимлар беллашуви ва фан олимпиадаларининг вилоят ҳамда республика босқичларида муваффақиятли иштирок этиб келишади,-дейди мактаб директори Дилором Жўраева. - Ўтган ўқув йилида 8-синф ўқувчилари Мўътабар Холова ва Маржона Олимовалар инглиз тили фани йўналишида ўтказилган онлайн тарздаги халқаро олимпиадада иштирок этиб, юқори кўрсаткичларни қўлга киритишди. Ўқувчиларимизнинг бу каби ютуқлари, биз устозлар учун ифтихор, улкан бахт! Айниқса, битирувчиларимизнинг 100 фоизлик натижага эришгани кўксимизни тоғдек юксалтирди. Уларнинг 3 нафари- Фирдавс Фаттоев, Давлатбек Давлатов ва Шахзод Рахимовлар муддатидан илгари жаҳоннинг 20 дан ортиқ энг нуфузли олийгоҳларига талабаликка қабул қилинишган эди. Қувонарли яна бир жиҳати шундаки, талабалик бахтига мушарраф бўлган битирувчиларимизнинг аксарияти юқори балл тўплашга муваффақ бўлишган.

       Биз бугун орзу мақсадлари рўёбга чиқиб, мустақил ҳаёт сари илк қадам ташлаган илмга чанқоқ бу йигит-қизларга омад тилаймиз!

Бухоро вилоят халқ таълими бошқармаси Ахборот хизмати

   

 

Report Page