buxoro vxtb. uz
Бухоро вилоят халқ таълими бошқармасиИШЧИ ГУРУҲ БУХОРО ВИЛОЯТИДАГИ МАКТАБЛАРНИНГ ЯНГИ ЎҚУВ ЙИЛИГА ТАЙЁРГАРЛИК ҲОЛАТИНИ ЎРГАНМОҚДА
Жорий йилнинг 28 август куни Президентимиз раҳбарлигида ўтказилган видеоселектор йиғилишида умумий ўрта таълим мактабларини 2020-2021 ўқув йилига эпидемиологик хавфсизлик талабларига қатъий риоя қилган ҳолда юқори савияда тайёрлаш чораларини кўриш вазифаси белгиланган эди. Ушбу вазифалардан келиб чиққан ҳолда умумий ўрта таълим муассасаларида янги ўқув йилига тайёргарлик кўриш ишларининг натижадорлигини ошириш ҳамда ўқувчилар ва педагог-ходимларнинг соғлигини ҳимоялашга қаратилган чора-тадбирларни амалга ошириш мақсадида ҳудудлар бўйича ишчи гуруҳлар тузилди. Ишчи гуруҳлар мактабларни пандемия шароитидан келиб чиқиб, янги ўқув йилиги тайёргарлигини ўрганади, таълим муассасаларининг белгиланган талаблар асосида ҳозирлаш жараёнини мувофиқлаштиради ва аниқланган камчиликларни ўз жойида баратараф этиш чораларини кўради.
Бухоро вилоятида ҳам Халқ таълими вазирлиги, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати ҳамда вилоят халқ таълими бошқармаси вакилларидан иборат ишчи гуруҳи ўз фаолиятини бошлади.

Дастлабки манзил Когон тумани бўлди. Ишчи гуруҳи аъзолари тумандаги 12-, 14- ва 18- умумтаълим мактабларида бўлиб, таълим муассасаларининг белгиланган талаблар асосида янги ўқув йилига тайёргарлик ҳолатини кўздан кечирдилар. Муассасаларнинг тоза ичимлик суви билан таъминланганлиги, санитария-гигиеник ҳолати, шунингдек, пирометр, дозатор ва антисептик воситалар билан таъминланганлик даражасини ўргандилар.

Маълумот ўрнида айтиш жоизки,туман халқ таълими бўлими, соғлиқни сақлаш, ички ишлар бўлимлари, СЭОМ, маҳалла ва Ёшлар иттифоқи туман кенгаши вакиллари жалб этилган ҳолда туманда мавжуд 23 та умумтаълим муассасаларида янги ўқув йилига тайёргарлик кўриш бўйича тавсиялар берилган.

Туман ҳокимлиги томонидан умумтаълим муассасаларининг барчаси тоза ичимлик суви билан таъминланган, ўқув биноларида санитария-гигиена талаблари асосида тозалаш ишлар ташкил этилган.
23 та умумтаълим мактабларига 46 нафар тиббиёт ҳодимлари бириктирилган.Соғлиқни сақлаш ҳамда санитария-эпидемиология хизмати ҳодимлари томонидан мактаб педагогик жамоасига санитар-гигиеник талаблар юзасидан инструктаж (таништириш) ўтказилиб, ҳар бир ходимнинг аниқ вазифалари белгилаб берилган. Шунингдек, мактабларда кунлик дезинфекция ва тозалаш ишларини олиб бориш учун етарли шароитлар яратилган.

Ишчи гуруҳ аъзолари мавжуд ҳолатларни ўрганиш жараёнида қилиниши лозим бўлган ишлар бўйича масъулларга тегишли тавсиялар бердилар.
Бухоро вилоят халқ таълими бошқармаси Ахборот хизмати