buxoro vxtb. uz
Бухоро вилоят халқ таълими бошқармасиИжтимоий тармоқлар орқали Когон шаҳридаги 10- мактабда таҳсил олаётган 3- синф ўқувчиларининг бир гуруҳ ота-оналари томонидан қилинган мурожаатга муносабат
Мазкур мурожаатда ота-оналар ўз фарзандлари таҳсил олаётган 3”Г”-синфига ўтган ўқув йилида синф раҳбарлик қилган ўқитувчи янги ўқув йилида ҳам ўз вазифасида қолдирилишини талаб қилиб, бошқа ўқитувчи тайинланишига эътироз билдиришган.
Когон шаҳар халқ таълими бўлими томонидан мазкур мурожаат эътиборга олиниб, мавжуд ҳолатга аниқлик киритиш мақсадида ўрганишлар олиб борилди. Ўрганишлар жараёнида ўтган ўқув йилининг охирида таълим рус тилида олиб бориладиган 3”Г”-синф раҳбари декрет таътилига чиққанлиги сабабли унинг ўрнига ўқитувчига бўлган эҳтиёж қондирилгунига қадар щрта махсус маълумотга эга бўлган ўқитувчи вақтинча синф раҳбари этиб тайинланган. Янги ўқув йилида бу ўқитувчи ўз фани йўналишида дарс билан таъминланган. 3”Г”-синфига эса “Бошланғич таълим рус синфларида” мутахассислигига эга бўлган олий тоифали ўқитувчи синф раҳбар этиб тайинланган.
Ўрганишлар жараёнида мавжуд ҳолат бўйича ота-оналарга батафсил тушунтиришлар олиб борилиб, муаммоли вазият бартараф этилди. Ота-оналар фарзандлари таҳсил олаётган синфга янги тайинланган муаллима синф раҳбарлик фаолиятини олиб боришига қарши эмасликларини ёзма равишда билдиришди.
Когон шаҳар халқ таълими бўлими