buxoro vxtb. uz
Бухоро вилояти халқ таълими бошқармасиМактабга эътибор-келажакка эътибор
ВОБКЕНТЛИК ЎҚУВЧИЛАР ИИБ ҲОМИЙЛИГИДА САЁҲАТГА ЧИҚДИЛАР
Вобкент туманидаги 34-умумий ўрта таълим мактабининг 50 нафар кам таъминланган ва алоҳида профилактик тадбирларга муҳтож ўқувчилари иштирокида Бухоро шаҳридаги тарихий обидалар ва истироҳат боғига саёҳат уюштирилди.
Ушбу саёҳат мактабни оталиққа олган туман ИИБ ташаббуси ва ҳомийлигида амалга оширилди.
Саёҳат дастлаб Бухоро шахридаги Арк қўрғони билан танишишдан бошланди. Ўқувчилари мазкур тарихий обиданинг барпо этилиш тарихи ва Бухоро амирлиги даври маданияти ҳақида тушунчага эга бўлдилар ва музей кўргазмалари билан танишдилар.
Кейинги манзил Бухоро шаҳридаги Самонийлар истироҳат боғи бўлди. Ўқувчилар бу ерда турли атракционларда мириқиб учишди.
Саёҳат якунида Баҳоуддин Нақшбанд қадамжосини зиёрат қилишди.
Ушбу саёҳатда ўқувчилар маданий ҳордиқ чиқариш билан бирга ўтмишдан сабоқлар олдилар, буюк аждодларимиз хоки пойларини зиёрат қилдилар.