buxoro vxtb. uz

buxoro vxtb. uz

Бухоро вилояти халқ таълими бошқармаси

Жорий йилнинг 19 апрель куни ижтимоий тармоқлар орқали Шофиркон туманидаги 45-умумий ўрта таълим мактаби жисмоний тарбия фани ўқитувчисининг дарс жараёнида ўқувчилар билан қўпол муносабатда бўлганлиги акс этган видео тарқатилган эди. 

Бухоро вилояти халқ таълими бошқармаси томонидан мазкур видео назоратга олиниб, мавжуд ҳолатга аниқлик киритиш мақсадида ўрганишлар олиб борилди. 

Ўрганишлар жараёнида ушбу видео жорий йилнинг январь ойида мактаб ўқитувчиси томонидан тасвирга туширилгани, жисмоний тарбия ўқитувчиси чиндан ҳам шу куни 8-синфда дарс ўтиш пайтида шовқин солган ўқувчиларга нисбатан қўпол муносабатда бўлганлиги аниқланди.  

Дарс жараёнини ташкил этишда педагогик этика талабларига риоя қилмаганлиги учун жисмоний тарбия фани ўқитувчисига нисбатан тегишли тартибда интизомий жазо чораси кўрилиши белгиланди. 


Бухоро вилояти халқ таълими бошқармаси

Report Page