buxoro vxtb. uz
Бухоро вилояти халқ таълими бошқармасиХАЛҚАРО ТАДҚИҚОТЛАРГА ТАЙЁРГАРЛИК ДОИРАСИДА МАҲОРАТ ДАРСИ ТАШКИЛ ЭТИЛДИ
Бугун, 12 март куни Бухоро вилояти халқ таълими бошқармаси томонидан "PISA халқаро баҳолаш дастурида математик саводхонлик: дарсларда математик саводхонликни баҳолаш учун топшириқлардан намуналар" мавзусида маҳорат дарси ташкил этилди.

Бухоро шаҳри миқёсида таянч мактаби саналган 23-умумий ўрта таълим мактабида ўтказилган мазкур маҳорат дарсларида Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекциясининг ҳудудий бўлими ҳамда вилоятдаги 23 таянч мактаблари ва PISA халқаро баҳолаш дастурининг тажриба- синов жараёнлари учун танлаб олинган 5 та мактабнинг математика фани ўқитувчилари иштирок этишди.

Маҳорат дарслари Таълим сифатини баҳолаш бўйича халқаро тадқиқотларни амалга ошириш миллий маркази вакили Низомиддин Каримов ҳамда вилоятнинг тажрибали тренер ўқитувчилари томонидан олиб борилди.

Унда дарс жараёнида кузатилаётган муаммоли вазиятлар ва уларни бартараф этиш усулларига алоҳида эътибор қаратилди.
Шунингдек, мантиқий масала, мисоллар ҳамда PISA, TIMSS халқаро баҳолаш дастурлари доирасидаги материаллардан намуналар бажарилди.

Савол-жавоб ва баҳс-мунозараларга бой тарзда ўтган маҳорат дарслари орқали иштирокчилар зарурий билим ва кўникмаларга эга бўлдилар.
Таянч мактабларига Таълим сифатини баҳолаш бўйича халқаро тадқиқотларни амалга ошириш миллий маркази томонидан тайёрланган видеоматериаллар берилди.
Бухоро вилояти халқ таълими бошқармаси Ахборот хизмати