buxoro vxtb. uz

buxoro vxtb. uz


ҚОРАКЎЛ ХАЛҚАРО МАТЕМАТИКА МАКТАБИ ЖАМОАСИ ХАЙРЛИ ТАШАББУСГА ҚЎЛ УРДИ

 Қоракўл математика мактабининг машҳур  “Қоракўлча” ўқитиш модели айни пайтда бутун мамлакат бўйлаб тарғиб қилинаётгани ва бу ўзининг ижобий самарасини намоён этаётгани ҳеч биримизга сир эмас.

Айтиш жоизки, ўзига хос бўлган бу тизим аввало қоракўллик ёшларнинг чуқур билим олиши, уларнинг олий таълим муассасаларига кириши учун мустаҳкам пойдевор, ишончли имкониятдир.

Тажрибали устоз Темир Рўзиев бошчилигидаги Қоракўл Халқаро математика мактаби ўқитувчилари айни шу жиҳатларга эътибор қаратган ҳолда хайрли ва эзгу ташаббус билан чиқишди.

Эндиликда Қоракўл туманидаги “Темир дафтар”га киритилган оилаларнинг ўқиш истагида бўлган фарзандлари мазкур мактаб педагоглари томонидан қўллаб-қувватланган ҳолда олий таълим муасасаларига йўналтириладиган бўлди.  Ўқув жараёнлари туман марказларида фаолият кўрсатилаётган ўқув марказларида олиб борилади.

Тумандаги 34-умумий ўрта таълим мактаби битирувчиси Чарос Абдуллаева биринчилардан бўлиб ана шу имкониятга эга бўлди. Келажакда журналист бўлишни ўз олдига мақсад қилиб қўйган Чарос айни пайтда  Халқаро математика мактабининг  инглиз тили фани ўқитувчиси Феруза Бебутова ҳамда она тили ва адабиёти фани ўқитувчиси Малика Саидовалардан сабоқ олмоқда.

Бухоро вилояти халқ таълими бошқармаси Ахборот хизмати


Report Page