buxoro vxtb. uz

  buxoro vxtb. uz

Бухоро вилояти халқ таълими бошқармаси

ДАВЛАТИМИЗ РАҲБАРИНИНГ БУХОРО ВИЛОЯТИГА ТАШРИФИ ДОИРАСИДА БЕЛГИЛАНГАН ВАЗИФАЛАРНИ ТУМАНБАЙ ВА МАКТАББАЙ ИЖРОСИНИ ТАЪМИНЛАШ МАСАЛАЛАРИ ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ВАЗИРИ БОШЧИЛИГИДА МУҲОКАМА ҚИЛИНДИ

Халқ таълими вазири Шерзод Шерматовнинг Бухоро вилояти туман(шаҳар) халқ таълими бўлимлари мудирлари иштирокидаги йиғилишида Давлатимиз раҳбарининг Бухоро вилоятига ташрифи доирасида белгилаб берган вазифаларини туманбай ва мактаббай ижросини таъминлаш масалалари кенг муҳокама қилинди.

Танқидий ва таҳлилий руҳда кечган тадбир жараёнида бўлим мудирларининг фаолияти сарҳисоб қилинди.

Амалга оширилган ишлар, эришилган ютуқлар ва йўл қўйилган камчиликлар, уларни келтириб чиқарган сабаблар бирма-бир таҳлил қилинди.

Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов мамлакатда халқ таълими тизимига ниҳоятда юксак эътибор қаратилаётган, соҳа вакилларига катта ишонч билдирилаётган айни бир пайтда эътиборсизлик ва лоқайдликка йўл қўйиш – кечирилмас хато эканлигини алоҳида қайд этди. 

    Тадбир якунида халқ таълими бўлими мудирларига таълим сифати ва самарадорлигини ошириш бўйича аниқ вазифа ва топшириқлар белгилаб берилди.

Бухоро вилояти халқ таълими бошқармаси Ахборот хизмати

Report Page