buxoro vxtb. uz
Бухоро вилояти халқ таълими бошқармасиБУХОРО ШАҲРИДА ИНФОРМАТИКА ВА АХБОРОТ ТЕХНОЛОГИЯЛАРНИ ЧУҚУРЛАШТИРИБ ЎҚИТИШГА ИХТИСОСЛАШТИРИЛГАН МАКТАБ ИШ БОШЛАЙДИ
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 6-октябрдаги
ПҚ-4851-сонли “Ахборот технологиялари соҳасида таълим тизимини янада такомиллаштириш,илми тадқиқотларни ривожлантириш ва IT-индустрия билан интеграсия қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида 2020-2024 йиллар мобайнида ҳар бир туман шаҳарларда биттадан информатика ва ахборот технологиялари фанини чуқурлаштириб ўқитишга ихтисослаштирилган мактабларни ташкил этиш режалаштирилган.
Мазкур қарор ижроси доирасида 2021 йилдан Бухоро шаҳридаги 7-ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактаби негизида ҳам информатика ва ахборот технологиялари фанини чуқурлаштириб ўқитишга ихтисослаштирилган мактаби фаолият бошлайди.

Ушбу мактаб Бухоро давлат университети, Тошкент давлат техника университети қошидаги Ўзбек-Япон ёшлар иновацион маркази, “UNICON.UZ фан-техника ва маркетинг тадқиқотлари маркази” ДУК, “Электрон ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази” ДМ томонидан оталиққа олинган бўлиб, моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, малакали кадрлар билан таъминлаш борасида самарали ишлар олиб борилди.

Бухоро вилояти ахборот технологияларини ривожлантириш бошқармаси билан келишилган ҳолда мактабда синф хоналарини жиҳозлаш бўйича таклифлар тайёрланди. Бунинг учун синф хоналари, рақамли кутубхона, фаоллар зали ажратилиб, жиҳозлаш ишлари олиб борилди. Мактаб энг сўнгги замонавий компютерлар билан жиҳозланган 3 та компютер хонаси ва 1та роботатехника хонасига эга бўлди. Ушбу синф хоналарига оптик толали кабеллар тортилиб, юқори тезликдаги интернет тармоғи билан ишлаш имконияти яратилди.


Илм масканида яратилаётган бу каби имкониятлар ихтисослаштирилган мактабнинг самарали фаолият юритишида, ўқувчиларнинг “Бир миллион ўзбек дастурчиси” лойиҳаларида иштирок этиб, дастурлаш йўналишида ҳам ўз билим ва иқтидорларини намойиш этишларида муҳим омил бўлиб хизмат қилиши, шубҳасиз.

Жорий йилда мазкур илм масканига информатика ва ахборот технологияларига ихтисослаштирилган 1 та синфда 30 нафар ўқувчи қабул қилиниши режалаштирилган.
Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирликлари ҳамда Давлат тест маркази ҳамкорлигида тасдиқланган қабул квоталари асосида қишки таътил кунларида иқтидорли ўқувчиларни саралаб олиш бўйича танловлар ўтказилиши кўзда тутилган.
Бухоро вилоят халқ таълими бошқармаси Ахборот хизмати