buxoro. bvxt. uz

buxoro. bvxt. uz

Бухоро вилоят халқ таълими бошқармаси

ВИЛОЯТДАГИ 153 ТА МАКТАБДА “Kundalik. com” ТИЗИМИ ЖОРИЙ ЭТИЛАДИ

Ўқув жараёнини бошқаришда замонавий ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланиш, ўқитувчиларни ортиқча қоғозбозликдан озод этиш, ўқув жараёнининг шаффофлигини ошириш мақсадида мактабларда “Kundalik. com” тизимини жорий этиш режалаштирилган. Мазкур тизим даставвал Тошкент шаҳридаги мактабларда тажриба-синов тариқасида қўлланган эди. Эндиликда республикамизнинг барча вилоятларида жорий этилиши кўзда тутилган.

Бухоро вилоятида ҳам “Kundalik. com”  тизимига уланиш учун сифатли ахборот ресурс базасига эга бўлган 153 та таълим муассасаси танлаб олинган бўлиб, айни пайтда уларнинг 43 тасида мазкур тизим жорий этилган. Ўқув йили давомида вилоятдаги қолган мактабларни ҳам босқичма-босқич ушбу тизимга ўтказиш режалаштирилган.

Мактабларда “Kundalik. com” тизимининг жорий этилиши ўқитувчиларнинг ортиқча қоғозбозликдан озод қилиши билан бир қаторда ўқувчилар ва уларнинг ота-оналарига  уй вазифалари ҳамда баҳолар ҳақида исталган вақтда маълумот олиш имкониятини яратади.

 Кундалик тизими онлайн режимда дарс жадваллари, ўқитувчилар дарс режалари, ўқувчиларнинг дарсдаги иштироки ҳамда ўзлаштиришини электрон журнал ва кундаликларга киритиб бориш имконини беради. Шунингдек, таълим муассасасининг статистик ҳисоботларини ишлаб чиқишни таъминлайди.Энг муҳими, тизимда ишлаш учун ҳеч қандай маблағ талаб этилмайди.

Бухоро вилоят халқ таълими Ахборот хизмати


Report Page