ҚИЗИЛГУЛЛИК БОЛАЛАР УЧУН ЯНГИ ЙИЛ СОВҒАСИ ТАРИХИЙ БЎЛДИ
@bvxtb
Вилоят ҳокими Ўктам Барноев томонидан вилоятнинг чекка қишлоқларидаги аҳоли турмуш тарзи билан яқиндан танишиш мақсадида жорий йилнинг 10 декабрь куни Когон тумани марказидан 13 километр узоқликда, Навоий вилоятининг Қизилтепа тумани билан чегара ҳудуддаги “Мустақиллик” МФЙ аҳолиси билан сайёр қабул ўтказилганди.
Сайёр қабул давомида аҳолининг мурожаатлари асосида ҳудуднинг энг чекка "Қизилгул" қишлоғидаги 19-умумтаълим мактаби филиали биноси билан яқиндан танишди.

Таълим муассасаси аҳволини тубдан яхшилаш, мактаб филиали объектини яқин ойлар ичида бутунлай қайта қуриш, ўқувчиларга зарур шарт-шароитни яратиб бериш, мутахассислар ва пудрат корхоналарни жалб қилиш мақсадида мутасаддилар зиммасига аниқ вазифалар юклатилганди.

Вилоят ва Когон тумани мутасаддиларининг саъйи-ҳаракатлари билан қисқа муддатда ушбу қишлоқда янги мактаб қад ростлади.
Қурилиш-таъмирлаш ишлари "Тех строй Гарант Бухара" МЧЖ фирмаси томонидан олиб борилиб, мактаб биноси 15 кунда фойдаланишга топширилди.
Ҳозирги кунда мактабда 35 нафар ўқувчилар таҳсил олмоқда.
Мактабнинг ўқув биноси 4 та синф хонаси, ўқитувчилар хонаси ва кутубхонадан иборат бўлиб, 80 ўқувчига мўлжалланган.
Янги мактаб биноси қизилгуллик болажонлар учун Янги йилда том маънода тарихий совға бўлди.
Ушбу филиал мактабга фото саёҳат.
















Бухоро вилояти халқ таълими бошқармаси Ахборот хизмати
📲 Расмий каналга аъзо бўлинг
👇👇👇👇👇👇