БУХОРОЛИК ЎҚУВЧИЛАР ХАЛҚАРО ОЛИМПИАДА ШОҲСУПАСИДА
@bvxtb
Жорий йилнинг 10-15 декабрь кунлари Азарбайжон Республикасининг Баку шаҳрида ўтказилаётган 3-Халқаро интеграциялашган (математика, физика, кимё) олимпиадада Бухоро вилояти Қоракўл туманидаги Халқаро математика мактабидан 3 нафар ўқувчилар муносиб иштирок этишди.

8-синф ўқувчиси Рахматов Анвар 2-ўрин;
10-синф ўқувчиси Остонова Севара 3-ўрин;
8-синф ўқувчиси Қодиров Тўймурод фахрли иштироки учун диплом билан тақдирланди.

Ушбу олимпиада тўлиқ якунлангандан сўнг, батафсил ахборот берилади.
Бухоро вилояти халқ таълими бошқармаси Ахборот хизмати
📲 Расмий каналга аъзо бўлинг
👇👇👇👇👇👇