Когон шаҳридаги 9-умумий ўрта таълим мактабининг ҳожатхонасида ўқувчилар учун синф ташкил этилганлиги бўйича ижтимоий тармоқларда эълон қилинган хабар юзасидан РАСМИЙ МУНОСАБАТ

Когон шаҳридаги 9-умумий ўрта таълим мактабининг ҳожатхонасида ўқувчилар учун синф ташкил этилганлиги бўйича ижтимоий тармоқларда эълон қилинган хабар юзасидан РАСМИЙ МУНОСАБАТ

@bvxtb

Когон шаҳридаги 9-умумий ўрта таълим мактабининг ҳожатхонасида синф ташкил этилганлиги ҳақида ижтимоий тармоқларда эълон қилинган хабар бошқарма мутахассислари томонидан ўрганилди.

Когон шаҳридаги 9-умумий ўрта таълим мактаби 1986 йилда қурилган 1176 ўринли замонавий бинода жойлашган бўлиб, 2019-2020 ўқув йилида 1573 нафар ўқувчиларга таълим-тарбия бериб келинмоқда.

Мактаб биноси 3 қаватдан иборат бўлиб, ҳар бир қаватида ички ҳожатхона, ювиниш хоналари лойихалаштирилган. Бироқ, 3-қаватдаги ҳожатхона ва ювиниш хонасидан йиллар давомида фойдаланилмаган.

Ҳожатхона учун ажратилган жой синф хонаси сифатида фойдаланиш учун эмас, балки айрим ҳолларда ўқувчилар билан алоҳида синфдан ташқари машғулотларда фойдаланиш учун реконструкция қилинган.

2-расмда кўрсатилган хона 2х1 ўлчамли кичкина ювиниш хонаси бўлиб, унга умуман ўқувчилар киритилмаган.

Юқорида тасвирланган хонадан фойдаланиш тўхталди ва синфдан ташқари машғулотларни ўтказиш учун иккинчи сменада бўшайдиган синф хоналаридан фойдаланиш ташкил этилди.


Бухоро вилояти халқ таълими бошқармаси Ахборот хизмати

📲 Расмий каналга аъзо бўлинг

👇👇👇👇👇👇

https://t.me/bvxtb


Report Page