Вилоят ҳокими Ў.Барноев узоқ худудларда жойлашган умумий ўрта таълим мактабларига ташриф буюрди

Вилоят ҳокими Ў.Барноев узоқ худудларда жойлашган умумий ўрта таълим мактабларига ташриф буюрди

Axborot xizmati

Юртимизда бўлгани каби, Бухоро вилоятида ҳам вилоят ҳокими Ў.Барноев раҳбарлигида мактаб таълимини ривожлантириш учун олиб борилаётган кенг кўламли ишлар натижасида вилоятнинг ҳар бир мактаби марказ мактабларидан қолишмайдиган моддий-техник базага эга бўлиб, мактаблар замонавий ўриниш касб этмоқда.

@bvxtb

Жорий йилнинг 23 ноябрь куни Бухоро вилояти марказидан 170-220 километргача узоқликда жойлашган Ғиждувон туманига қарашли “Оғитма”, Шофиркон туманининг “Чуруқ” ва Пешкў туманидаги “Жонгелди” аҳоли масканларида жойлашган умумий ўрта таълим мактабларнинг куз-қиш мавсумига тайёргарлик ҳолати ва ўқувчиларнинг таълим олишлари учун яратилган шарт-шароитлар билан танишиш ҳамда педагог ходимлар билан учрашиш мақсадида вилоят ҳокими Ўктам Барноев раҳбарлигидаги вилоят мутасадди ташкилотлари раҳбарлари таълим муассасаларига ташриф буюрдилар.


Ташриф доирасида Ғиждувон туманидаги 38-, Шофиркон туманидаги 39-, Пешкў туманидаги 24-, 25-, 27-умумий ўрта таълим мактаблари фаолияти билан танишилиб, педагог ходимлар билан суҳбатлашилди ва мактабларга телевизор, компьютер, принтер, проектор, ўқув қуроллари ва бадиий адабиётлар тақдим этилди. Шунингдек, ўқувчиларга қишки қийим бош ҳамда педагог ходимларга озиқ-овқат махсулотлари ва пул мукофотлари тарқатилди.



Бухоро давлат университетининг профессор-ўқитувчилари томонидан мактабларнинг юқори синф ўқувчилар билан маҳорат-дарслари ўтказилди.

Бундан ташқари педагог ходимларга қулайлик яратиш мақсадида арзонлаштирилган нархларда озиқ-овқат махсуслотлари ярмаркаси ташкил этилди.



Бухоро вилояти халқ таълими бошқармаси Ахборот хизмати


📲 Расмий каналга аъзо бўлинг

👇👇👇👇👇👇

https://t.me/bvxtb



Report Page