Buxoro

Buxoro


Ижтимоий тармоқ орқали жорий йилнинг 19 ноябрь куни "Ташқарида қиш киришига сал қолди, 2-чорак аллақачон давом этяпти ҳамки, Бухоро шаҳар 16-мактаб ўқувчилари, 5-синф ва 10-синфларнинг 90% ўқувчилари китобсиз дарс ўтиб келмоқдалар" номли танқид юзасидан 

@bvxtb

Бухоро шаҳридаги 16-умумий ўрта таълим мактабида таълим икки (ўзбек, рус) тилда олиб борилиб, ҳозирги кунда 1282 нафар ўқувчилар таҳсил олмоқда.

2019-2020 ўқув йилида 491 тўплам дарсликлар етказиб берилган. Юк хатлари бўйича мактаб ўқувчиларини дарслик билан таъминлаш учун етарли 24 821 дона дарсликлар етказиб берилган. Вилоят халқ таълими бошқармасининг ишчи гуруҳи томонидан 30 сентябрь ҳолатида мактаб ўқувчиларининг дарсликлар билан таъминланганлик ҳолати ўрганилганда, мактаб кутубхоначиси томонидан асоссиз равишда 5- ва 10-синф дарсликлари йўқотилган. Ушбу ҳолат юзасидан мактаб кутубхоначисига нисбатан ҳуқуқий баҳо бериш, йўқотилган дарсликларнинг ўрнини тўлдириш бўйича тўпланган ҳужжатлар Бухоро шаҳар прокуратурасига юборилган.

Ўқувчиларни дарсликлар билан таъминлаш мақсадида ички тақсимот асосида Бухоро, Когон шаҳарлари ва Когон туманидаги мактаблардан дарсликлар олиб берилди.

Бугунги кунда, 5- ва 10-синф ўқувчиларини дарсликлар билан таъминлаш ишлари қисқа муддатда якунланади.

@bvxtb

Бухоро вилояти халқ таълими бошқармаси Ахборот хизмати


📲 Расмий каналга аъзо бўлинг

👇👇👇👇👇👇

https://t.me/bvxtb









Report Page