ҲЕЧ КИМ МЕҲР-ЭЪТИБОРДАН ЧЕТДА ЭМАС
BVXTB.UZ
Бугун, 29 январь куни Бухоро шаҳридаги 24-сонли кўриш бўйича имконияти чекланган болалар учун ихтисослаштирилган мактаб-интернатида маданий-маърифий кеча ўтказилди.

Президент Админстрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигининг Бухоро вилояти ҳудудий бошқармаси билан ҳамкорликда ўтказилган тадбир Республика ёзувчилар уюшмаси вилоят бўлими ёзувчи ва шоирлари, Ўзбекистон Қизил ярим ой жамғармаси Бухоро вилояти ташкилоти ҳамда вилоят Қўғирчоқ театри жамоаси иштирокида кўтаринки руҳда ташкил этилди.
Тадбирда муассаса ўқувчи ва ўқитувчиларига театр томошаси, ёзувчи ва шоирлар томонидан ижод намуналари тақдим этилди.

Шунингдек, мактаб-интернатнинг шеъриятга қизиққан ижодкор ўқувчилари ўзлари ёзган ижод намуналари намойиши ўтказилди. Тадбир сўнгида фаол иштирок этган ўқувчилар Ўзбекистон Қизил ярим ой жамғармаси Бухоро вилоят ташкилоти ва “Китоб олами” китоблар дўкони раҳбарияти томонидан бадиий китоблар жамланмаси ва эсдалик совғалари улашилди.

Мактаб-интернатда бу каби тадбирлар Президент Админстрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигининг Бухоро вилояти ҳудудий бошқармаси билан ҳамкорликда доимий ўтказилиб келинмоқда.

Бухоро вилояти халқ таълими бошқармаси ахборот хизмати
📲 Расмий каналга аъзо бўлинг
👇👇👇👇👇👇