ТАЪЛИМГА ИМКОНИЯТЛАР ЭШИГИ ОЧИЛДИ

ТАЪЛИМГА ИМКОНИЯТЛАР ЭШИГИ ОЧИЛДИ

BVXTB.UZ
BVXTB.UZ

Президентимиз 2020 йилга Илм-маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили, деб ном беришни тавсия қилдилар. Бу таълим соҳаси учун катта янгилик бўлди ва кенг имкониятларни яратади.

Жумладан, 9-синфдан кейин ҳунарга мойил ўқувчилар учун янги профессионал ўқув курсларини, 10-11 синфларда танлов асосида ўқитиладиган 6 йўналишли гуруҳларни ташкил этиш таълим тизимидаги туб ўзгариш ҳисобланади.

Айниқса, она тили фанига бўлган муносабатни кучайтириш мақсадида чет эл тажрибасига таянган ҳолда, ўқувчиларга йил давомида шу фандан имтиҳон топшириб, олий ўқув юртларига ушбу фандан имтиҳонсиз кириш имтиёзларини яратиб беради. Бу эса ёшларнинг ўз она тилига бўлган ҳурматини оширади.

Юртбошимиз илгари сураётган ташаббуслар, амалга ошираётган кенг кўламли ислоҳотлар провардида илм-у маърифатли баркамол авлод билан юртимиз равнақи жаҳонга юз тутиб, ўзининг мустаҳкам ўрнига эга бўлади.

РАВШАНОВА ГУЛЧЕҲРА МУҲАММЕДОВНА - Бухоро шаҳар 29-умумий ўрта таълим мактаби директори, вилоят кенгаши депутати.



Бухоро вилояти халқ таълими бошқармаси ахборот хизмати

📲 Расмий каналга аъзо бўлинг

👇👇👇👇👇👇

https://t.me/bvxtb


Report Page