ПРЕЗИДЕНТИМИЗ ИСТАГАН ЎҚИТУВЧИЛАРГА ЎРНАК БЎЛАМИЗ

ПРЕЗИДЕНТИМИЗ ИСТАГАН ЎҚИТУВЧИЛАРГА ЎРНАК БЎЛАМИЗ

BVXTB.UZ
BVXTB.UZ



Президентимиз томонидан 2020 йилга Илм-маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили, деб ном беришни тавсия қилиниши - таълим соҳаси учун кенг имкониятлар эшиги очилишини билдиради.

 Таълим ва тарбия жараёнини тубдан ислоҳ қилиш бугунги куннинг долзарб масаласи сифатида эътироф этилар экан, бу биз педагог кадрлар зиммасига илм-у маърифатли келажак авлодни тарбиялашдек улкан масъулиятни юклайди. Ушбу шарафли вазифани бажаришда эса бизлардан жонкуярлик, фидоийлик талаб қилинмоқда ва ўз ишида аниқ натижаларга эришган ўқитувчиларга юқори маош тўлаш тизимининг жорий этилиши юртимизда меҳнатга муносиб ҳақ тўлаш ҳамда халқ таълимига эътиборнинг бир кўринишидир. Бу имкониятларга жавобан биз ёш кадрлар бор билим ва салоҳиятимизни ишга солиб, баркамол авлодни тарбиялашдек муборак ишда камарбаста бўлишга ваъда берамиз.

КАРИМОВА БАРЧИНОЙ ФУРҚАТОВНА
Бухоро шаҳри, 39-умумтаълим мактаби ўқитувчиси.
Ўзбек тили фани бўйича "Йилнинг энг яхши фан ўқитувчиси - 2019" танлови ғолиби


BVXTB.UZ


Бухоро вилояти халқ таълими бошқармаси ахборот хизмати

📲 Расмий каналга аъзо бўлинг

👇👇👇👇👇👇

https://t.me/bvxtb




Report Page