BTV

BTV

🌏 @BorliqTv

Ниҳоят, Сурияда қайта тикланиш ишлари бошланмоқда

Ниҳоят, Сурияда қайта тикланиш ишлари бошланмоқда


 

Сурияни бирлаштириш учун жуда кўп ишлар қилиш даркор.

Кеча, 30 январь куни Россиянинг Сочи шаҳрида Сурия миллий мулоқот конгресси бўлиб ўтди. Унда бир ярим мингдан зиёд делегатлар иштирок этди, бу ҳақда “Interfax” хабар берди.

 

Миллий конгресс Сурияни урушдан кейинги аҳволини яхшилаш ва қарши томонларни бирлашишга чақириш учун бўлиб ўтди. Йиғилиш 10 соатга яқин давом этди. Томонлар турли низоларни бартараф этиш учун Конституцион комиссия тузишни келишиб олишди. Коммиссия таркибига мухолифат ва Сурия ҳукумати вакиллари киради. Улар мавжуд конституцияга қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш билан шуғулланади.

 

Коммисия яқин орада иш бошлайди, бу ҳақда БМТ Бош котибининг Сурия бўйича махсус вакили Стаффан де Мистура хабар берди.

 

Унинг қўшимча қилишича, комиссия таркибига энг камида Сурия бўйича Женева келишувларида қатнашаётган ҳукумат, муҳолифат вакиллари, экспертлар ва фуқаролик жамиятлари вакиллари, мустақил вакиллар ва сиёсий лидерлар кириши керак.

 

“Комиссия тезроқ тузилиши керак, Сурия кута олмайди”, деб таъкидлади махсус вакил.

Манба : qalampir.uz