BTV

BTV

🌏 @BorliqTv

2019/2020 ўқув йилидан бошлаб касб-ҳунар коллежларига 11-синф ўқувчилари қабул қилинади.

.Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев "Умумий ўрта, ўрта махсус ва касб-ҳунар таълими тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги фармонини имзолади. Ушбу фармон тўлиқ матни Ҳукумат порталида берилган.

Ҳужжатда қайд этилишича, умумий ўрта ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими ривожланишини таҳлил қилиш натижалари тизимнинг бугунги кун талабларига жавоб бермаслигини ва туб ислоҳотларга муҳтожлигини кўрсатган.

Фармон талабларига мувофиқ, 2018/2019 ўқув йилидан бошлаб мажбурий умумий ўрта таълим узлуксиз ва бепул 11 йиллик таълим негизида амалга оширилади.

2019/2020 ўқув йилидан бошлаб касб-ҳунар коллежларига ўқишга қабул қилиш умумий ўрта таълим мактабларининг 11-синф битирувчилари ҳисобидан, ихтиёрийлик асосда, тегишли мутахассисликка (касбга) эга бўлиш учун 6 ойдан 2 йилгача бўлган таълим муддатларида амалга оширилади.

Каналга уланиш учун линкни устига босинг!👇

https://telegram.me/joinchat/AAAAAERaYL7mRf_PWazlJQ

🌏 @BorliqTv