BTV

BTV

🌏 @BorliqTv

Владимир Путин Уфа жоме масжидида бўлди

Россия президенти Владимир Путин Бошқирдистонга ташрифи доирасида Уфа жоме масжидида бўлди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.

Фото: «ТАСС»

Мусулмонларнинг марказий диний бошқармаси раиси, муфтий Талғат Тожиддин Путинга Россиядаги энг қадимий ислом ибодатхоналаридан бири саналадиган, 1830 йилда қурилган масжид тарихи ҳақида ҳикоя қилиб берди. Ҳозирда бу ерда Россия ислом академияси ҳам фаолият кўрсатмоқда.

Муфтий Россия президентига 2000 йилда Бошқирдистонда 16 та масжид бўлган бўлса, бугунги кунга келиб уларнинг сони 1200 тага етганлигини маълум қилди.

«Буни эшитиш жуда ёқимли. Бу бизда бошқа анъанавий динлар қатори ислом ҳам ривожланиб бораётганини кўрсатади», — деди Россия президенти.

Манба: daryo.uz

Каналга уланиш учун линкни устига босинг!👇

https://telegram.me/joinchat/AAAAAERaYL7mRf_PWazlJQ

🌏 @BorliqTv