BTV

BTV

🌏 @BorliqTv

Россияда олигархлар қолмади


Россияда олигархлар қолмади


Бизнесменлар АҚШ ҳукумати томонидан жорий этиладиган санкциялар уларнинг ҳаётини мураккаблаштиришидан чўчишмайди.

Россияда биронта ҳам олигарх қолмади, энди мамлакатда ижтимоий жавобгарликни ҳис қиладиган бизнесменлар мавжуд, деган баёнот билан чиқди Россия ҳукумати.

 

Россия Федерацияси ижроия ҳокимияти вакилларининг фикрига кўра, олигархлар 1990-йилларнинг ўзига хос бир кўриниши бўлган ва бугунга келиб бутунлай барҳам топди. Ҳозир Россияда фақат пул ишлаб топиш билан шуғуллланадиган эмас, балки ижтимоий жавобгарликни ҳис қиладиган бизнесменлар қатлами шаклланди ҳамда улар мамлакатнинг ривожланиши учун қайғуришмоқда.

 

Айни вақтда бу бизнесменларда ватанпарварлик кайфияти кўтаринки ва АҚШ ҳукумати томонидан жорий этиладиган санкциялар уларнинг ҳаётини мураккаблаштиришидан чўчишмайди.

 

Ўтган йили АҚШ президенти Дональд Трамп Россия Федерациясига қўлланилган санкцияларни кенгайтиришга қаратилган қонунни имзолаган эди. Шундан келиб чиқиб, жорий йил январь ойининг охири ёки февраль ойининг бошларида Россияга нисбатан янги санкцияларнинг эълон қилиниши кутилмоқда. 

 Манба: Qalampir.uz

Каналга уланиш учун линкни устига босинг!👇

https://telegram.me/joinchat/AAAAAERaYL7mRf_PWazlJQ

🌏 @BorliqTv