BTV

BTV

🌏 @BorliqTv
Нон хамирига заҳар қўшган аёл эрининг қариндошларини ўлдиришга уринди

Қариндошлардан “ҳалос” бўлишни истаган аёл уйга эгалик қилиш учун ана шундай қабиҳ ишга қўл ургани аён бўлди.

Тожикистонда 39 ёшли аёл ўз турмуш ўртоғининг қариндошларини заҳарлади. Бу ҳақда “Nur.kz” сайти хабар берди.

Маълумотларга қараганда, аёл нонга кимёвий модда қўшиш орқали эрининг қариндошларини камида 4 марта заҳарлашга уринган. Натижада эса 2 киши вафот этган, 38 киши кучли заҳарланган.

 Хамирга заҳар солиш орқали қариндошлардан “ҳалос” бўлишни истаган аёл уйга эгалик қилиш учун ана шундай қабиҳ ишга қўл урганлиги аён бўлди. Махпора Ҳикматова жиноят ва қотилликка қўл уришда айбланиб, 18 йилга озодликдан маҳрум этилди.

Аёлнинг отаси қўйилган барча айбловлар туҳмат эканлигини таъкидлади. Махпора Ҳикматованинг 2 фарзанди ота-онаси қарамоғида бўлса, яна 2 нафари болалар уйида қолган.

манба: qalampir.uz

Каналга уланиш учун линкни устига босинг!👇

https://telegram.me/joinchat/AAAAAERaYL7mRf_PWazlJQ

🌏 @BorliqTv