Тошкент вилоятининг шаҳар-туманларда доимий ишлаётган деҳқон бозорлари ва йирик савдо мажмуалари рўйхати

Тошкент вилоятининг шаҳар-туманларда доимий ишлаётган деҳқон бозорлари ва йирик савдо мажмуалари рўйхати

Toshkent viloyati IIBB 
ИИББ Ахборот хизмати

Айни кунларда Тошкент вилоятида 20га яқин доимий деҳқон бозорлари ва 10дан ортиқ йирик савдо мажмуалари мунтазам фаолият кўрсатмоқда. Бундан ташқари карантин даврида аҳолига қулайлик яратиш мақсадида вилоятнинг барча шаҳар-туманларида кўчма бозорлар ҳам ташкил этилган.

Тошкент вилояти ИИББ фуқаролардан карантин қоидаларига қатъий амал қилиб, зарурий озиқ-овқат, дори-дармон, тиббий буюм ва воситаларни ўзлари яшаб турган ҳудуддаги энг яқин бозор ёки савдо мажмуалари, кўчма бозорлар ва дорихоналарга ҳар бир оиладан бир аъзо чиқишларини сўрайди.

Яшаш ҳудудингиздаги мунтазам фаолият юритаётган деҳқон бозорлари ва савдо нуқталарини яна бир бор рўйхат асосида эслатиб ўтамиз.

 “Ангрен деҳқон бозори“

“Чирчиқ деҳқон бозори“

“Олмалиқ Ойдин деҳқон бозор“

“Нурафшон деҳқон бозори“

“Оҳангарон деҳқон бозори“

“Янгийўл деҳқон бозори“

“Бекобод деҳқон бозори“

“Чиноз деҳқон бозори“

“Паркент деҳқон бозори“

“Кўктерак деҳқон бозори”

“Бўка деҳқон бозор“

“Юқоричирчиқ деҳқон бозор“

“Бўстонлиқ деҳқон бозор“

“Оққўрғон деҳқон бозор“

“Пискент деҳқон бозор“

“Қуйи Чирчиқ деҳқон бозор“лари мунтазам белгиланган вақт бўйича ўз фаолиятини амалга ошираётган бўлса, Бекобод, Ўрта Чирчиқ, Оҳангарон, Қибрай, Зангиота ва Янгийўл туманларида доимий кўчма бозорлар ва савдо ярмаркалари ташкил этилган.

Бундан ташқари йирик савдо мажмуалари (макро, корзинка, супер, гипер ва мини маркетлар) ва озиқ-овқат дўконлари ишлаб турибди, улар учун ҳозирча ҳеч қандай чеклов йўқ.

Кузатувлар шуни кўрсатмоқдаки, баъзи қўштирноқ ичидаги фуқароларимиз ҳар қандай вазиятда ҳам амалдаги карантин қоидаларини чеклаб ўтмоқчи бўлиб, бозор-ўчар ва бошқа турли важларни баҳона қилиб, вилоят марказлари ва бошқа ҳудудларга мақсадсиз чиқишлари орқали ўзлари ва ўзгалар ҳаётини хавфга қўйишмоқда.

Ушбу синовли кунлардаги вазиятга жиддий қараб, жорий этилган карантин қоидаларига қатъий амал қилган ҳолда уйда қолинг. Ўзингиз ва ўзгалар соғлигини асранг.

Унутманг! Эпидемияга қарши кураш қоидаларини бузиш 11 миллион 150 минг сўмгача миқдорда жаримага тортилишга, шунингдек, 10 йилгача озодликдан маҳрум қилишга сабаб бўлади.


ИИББ Ахборот хизмати

Report Page