Фарғона вилояти болалар кўп тармоқли тиббиёт марказида Республика мутахассислари иштирокида маҳорат дарслари ўтказилмоқда

Бугун Фарғона вилояти болалар кўп тармоқли тиббиёт марказида Республика болалар миллий тиббиёт маркази мутахассислари иштирокида маҳорат дарслари ва тиббий кўриклар бошланди.
Тадбирнинг очилиш маросимида вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи Хусан Мамажонов, Республика болалар миллий тиббиёт маркази раҳбари Мурод Жафаров ва бошқалар сўзга чиқиб, мамлакатимизда болалар саломатлигини муҳофаза қилиш борасида амалга оширилаётган ишлар, бу борада Фарғонада йўлга қўйилган ўзига хос тажриба ҳақида фикр билдирдилар.
Шундан сўнг Республика болалар миллий тиббиёт маркази мутахассислари иштирокида семинар-тренинг ўтказилди. Семинарда вилоятимиздаги болалар стомотологлари, болалар жарроҳлари иштирок этди.
Айни пайтда республика мутахассислари иштирокида туғма лаб танглай соҳасида нуқсони бор ҳамда куйгандан кейинги чандиғи бор болаларга юқори малакали ихтисослашган ёрдам кўрсатиш мақсадида тиббий кўриклар ўтказилмоқда. Тиббий кўрувлар натижасида беморлар саралаб олинади ва шу ернинг ўзида жарроҳлик амалиётлари ўтказилади.
Вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси ахборот хизмати.