ҲИНД ДИЁРИНИ ЗАБТ ЭТГАН АНДИЖОНЛИК

ҲИНД ДИЁРИНИ ЗАБТ ЭТГАН АНДИЖОНЛИК

www.andijan.uz

Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллудининг 537 йиллигига бағишланган тантанали тадбир бўлиб ўтди.

Вилоят ҳокимлиги, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси, Бобур халқаро жамоат фонди ҳамкорлигида ташкил этилган тадбирда шоир ва ёзувчилар, юртимиздаги, шунингдек, Ҳиндистон, Афғонистон, Қозоғиcтон, Қирғизистондан келган бобуршунос олимлар, кенг жамоатчилик вакиллари, ёшлар иштирок этди. Бобур ҳайкали пойига гулчамбарлар қўйилди. 

Тадбирда сўз олган вилоят ҳокими Ш. Абдураҳмонов, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси раиси ўринбосари Ғ. Мажидов мамлакатимизда мустақиллик йилларида халқимизнинг бой маданий мероси, айниқса, буюк бобокалонларимиз Алишер Навоий, Заҳириддин Муҳаммад Бобур ва бошқа кўплаб алломалар томонидан яратилган нодир, бебаҳо илмий асарларнинг жаҳон тараққиёти, илм-фани ривожидаги аҳамияти, илмий салоҳияти, инсоният тафаккурининг, халқимиз, айниқса, ёш авлод маънавиятини юксалтиришдаги ўрни ва роли ниҳоятда муҳим эканлигини таъкидлади. Хусусан, Бобур ҳаёти ва ижоди, ўлмас асарлари, бобурийларнинг Ҳиндистон тараққиётидаги ўрни ва роли ниҳоятда катта эканлиги эътироф этилди.

Тадбирда вилоят театри санъаткорлари томонидан Бобур ҳаётига оид саҳна кўринишлари намойиш этилди, ёш ижодкорлар Бобур ғазалларидан намуналар ўқиди. 

Айниқса, адабиёт, тарих, тилшунослик, ҳуқуқшунослик, мусиқа ва географияга оид асарлари бизга тарихимиз ҳақида жуда кўп маълумотлар бериш билан бирга, ўша давр ёзма манбаларини ўрганишимизда муҳим манба бўлиб хизмат қилади. Бобур таваллудига бағишланган тадбир Боғи Бобурда илмий конференция доирасида давом этади. 

ТАДБИРДАН ЛАВҲАЛАР:













Андижон вилояти ҳокимлиги
МАТБУОТ ХИЗМАТИ


Facebook | Twitter | Instagram | YouTube Telegram

Report Page