#beaty

#beaty


🍃🌸🌸🌸🍃

😍 Кореялик хонимларнинг гўзаллик сирлари

1. Душ қабул қилгач, 10 сониядан сўнг юзларингизга крем суртинг. Чунки юздаги тешикчалар бу пайтда очилган бўлиб, крем терингизга тез сингади.

2. Юмшоқ сочиқни иссиқ сувда намлаб олинг-да, юзингиз устига ёпиб ётинг. Сўнгра юзингизни массаж қилинг. Бу қон айланишини яхшилаб, тешикчаларни торайтиради ва юз терисини таранглаштиради.

3. 1 ош қошиқ денгиз тузини 1 стакан иссиқ сувга солиб, эритинг. Юзингизни ювгач, қўлбола тоник билан тозаланг. Натижада, қора нуқталар билан хайрлашасиз, юз терингиз соғлом ва тиниқ кўринишда бўлади.

4. Дағаллашган, қорайган ёки доғ пайдо бўлаётган тери қисмини лимон шарбати билан артишга одатланинг. Албатта, терингиз жуда таъсирчан ва аллергияга мойил бўлмаса. Кореялик хонимлар таъбирича, лимон шарбати пилинг вазифасини ўтаб, териси эластиклигини таъминлар экан.

🍃🌸 🌸🍃
🌸🍃 🍃🌸

🍃🌸 EVA BRAUN 🍃