Наврўз умум халқ байрами Сирдарё вилояти Ички ишлар бошқармасида кўтаринки руҳда бўлиб ўтди.
Тадбир давомида Ички ишлар органларидаги кўп йиллик фидокорона хизматлари, мамлакатимизда тинчлик ва осойишталикни таъминлаш, жиноятчиликка қарши курашиш ва уни олдини олиш ишларига қўшган муносиб ҳиссаси учун ҳамда «Наврўз» умумхалқ байрами муносабати билан бир қатор ходимлар Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг мукофотлари билан тақдирланди,
Шундан сўнг, фахрий меҳмонларга вилоят Ички ишлар бошқармасида ташкил этилган «Аждодлар изидан авлодлар» музейи таништирилди.
Байрам тадбирида, дошқозонда миллий таомларимиздан бири сумалак ҳам қайнатилди. Тинчлик уруғини сочувчи, ҳамжиҳатлик, бағрикенглик тамойилларини тарғиб этувчи наврўз́ айёми юртимизнинг ҳар бир шаҳар ва туманларида инсонларга ўзгача кайфият улашмоқда. Ташкил қилинган байрам тадбирлари эса барчани бетакрор шодиёналарга чорламоқда.
Сирдарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати