Ўзбекистон банк секторида жиддий рақобатчи – Tenge Bank кириб келди. У 5 йилда Топ-10таликка кирмоқчи

Ўзбекистон банк секторида жиддий рақобатчи – Tenge Bank кириб келди. У 5 йилда Топ-10таликка кирмоқчи


Ўзбекистон банк секторида янги жиддий рақобатчи пайдо бўлди. Қозоғистоннинг етакчи банки – «Қозоғистон Халқ банки» Тошкентда ўзининг шўъба банкини очди. Пойтахтнинг Hyatt Regency меҳмонхонасида Қозоғистоннинг халқаро Halyk («Қозоғистон Халқ банки» АЖ – Halyk Bank) гуруҳи юқори лавозимли раҳбарияти, йирик бўлинмалари, филиаллари ва Қозоғистон, Грузия, Россия, Қирғизистон ва Тожикистондаги шўъба ташкилотларининг раҳбарлари иштирокида ташкил этилган  сафардаги кенгаши доирасида ўз имкониятларининг тақдимотини ўтказди. Унда ОАВ вакиллари ҳам иштирок этди.


Анжуман доирасида учрашувлар бўлиб ўтди, илғор тажриба алмашиш ташкил этилди, «Halyk» гуруҳини ривожлантиришнинг долзарб масалалари муҳокама қилинди. Тадбир қатнашчилари бизнес намоёндалари билан тўғридан-тўғри алоқаларни йўлга қўйиш масалаларини муҳокама қилишиб, Ўзбекистон маданияти билан танишишди.


Анжуман иштирокчиларига гуруҳнинг яқинда Ўзбекистонда ўз фаолиятини бошлаган шўъба банки – «Tenge Bank» АТБ таништирилди. Маълум қилинишича, режага мувофиқ, Банк илк босқичда юридик шахсларга фаол хизмат кўрсатиш, ҳисоб-касса амалиётларини бажариш, SWIFT тизими орқали халқаро пул ўтказмаларини амалга ошириш ва шу каби бошқа хизматларни кўрсата бошлаган.


«Биз фаолиятимизнинг илк кунлариданоқ, маҳаллий компаниялар томонидан хизматларимизга катта қизиқишни кузатмоқдамиз. Ўз навбатида, биз Halyk Гуруҳи мижозларга ихтиёридаги улкан имкониятлар рўйхатини тақдим этишни режалаштирмоқда, - дея қайд этди Tenge Bank бошқаруви раиси Аслан Талпаков. – Биз, шунингдек, муносиб трансчегеравий ҳисоб-китоблар ва савдо-сотиқни молиялаштиришнинг замонавий инструментларини таклиф этамиз».


Тадбирда маълум қилинишича, Tenge Bank Ўзбекистонда банк хизматларининг барча турини таклиф қилишни режа қилмоқда. Бугунги кунда, Банк мижозларига Ўзбекистондан Қозоғистонга пул ўтказмаларини тенгеда амалга ошириш имкониятини ишлаб чиқиб, амалиётга жорий қилган. Юридик шахслар эса, Қозоғистон тенгесини бевосита Банкдан харид қилишлари мумкин.


Шу билан бирга, Tenge Bank жисмоний шахсларга ҳам сифатли хизмат кўрсатишни ўз олдига мақсад қилган. Ҳозирги кунда Банк турли мақсадларга йўналтирилган тезкор хизматларни таклиф этмоқда.


Молия муассасаси ўз хизматларининг сифатини янада ошириш истагида Uzcard миллий тўлов тизимига ҳам уланган. Шунингдек, HUMO тўлов тизимига уланиш борасида фаол ишлар олиб борилмоқда. Халқаро тўлов тизимлари ҳисобланувчи VISA, Union Pay ва MasterСard тизимлари ҳам Банк эътиборидан четда қолаётгани йўқ. Яқин истиқболда, 2020 йилда эквайринг учун Ўзбекистонда янги American Express тўлов тизимини жалб этиш режалаштирилган.


Tenge Bank АТБ Halyk гуруҳининг таркибий қисми сифатида, мижозларга ишончли, барқарор ва хизмат кўрсатишнинг юқори даражасини тақдим эта оладиган миқдорда молиявий ва технологик захираларга эгадир. Банк келаси 3-5 йил мобайнида Ўзбекистоннинг энг яхши 10та банкидан бири бўлиш каби улкан вазифани ўз олдига мақсад қилиб қўйган.


Tenge Bank АТБ – барча тоифадаги корпоратив ва жисмоний мижозларга замонавий технологиялардан фойдаланган ҳолда молиявий хизматларни кўрсатувчи универсал банкдир. У «Қозоғистон Халқ банки» АЖ (Halyk Bank)нинг 100 фоизлик шўъба корхонаси ҳисобланади.

Банк бош офиси қуйидаги манзилда жойлашган:

Тошкент шаҳри, 100007, Яшнобод тумани, Паркент кўчаси, 66-уй.

Телефон: +998(71)2038899,

Электрон-почта: info@tengebank.uz

Веб-саҳифа: www.tengebank.uz

Facebook: fb.com/tengebank.uz

Telegram: @tengebankuz

«Қозоғистон Халқ банк» АЖ Қозоғистон Республикасининг 96 йиллик тарихга эга энг йирик тижорат банки ҳисобланади. У асосий молиявий кўрсаткичлар бўйича етакчи натижаларни қайд этиб келмоқда. Банк Halyk гуруҳига кириб, мижозларига кенг хизмат турларини таклиф этиб келади. Булар банк хизматлари, суғурта, лизинг, брокерлик хизматлари ва активларни бошқариш, инкассация ва бошқаларни ўз ичига олади.

Банк, Ўзбекистондан ташқари, Россия, Грузия, Қирғизистон ва Тожикистонда ҳам ўз фаолиятини йўлга қўйган.

Банкнинг халқаро рейтинги:

  • Moody’s – “Ba1”
  • Fitch Ratings – “BB”
  • Standard & Poor's – “BB”

Реклама ҳуқуқи асосида