Иштихонда минг гектар ер мактаб битирувчиларига ажратиладиган бўлди

Иштихонда минг гектар ер мактаб битирувчиларига ажратиладиган бўлди


2019-2020 ўқув йилида туманда 3926 нафар битирувчи умумий ўрта таълим мактабларини тамомлади. Бугунги кунда уларнинг бандлигини таъминлаш мақсадида зарур чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. 

Иштихон тумани ҳокимлиги ахборот хизматининг маълумотига кўра, Зарбанд маҳалласи ҳудудида шу пайтга қадар самарали фойдаланилмаётган минг гектар лалми ер майдони 20 нафар мактаб битирувчисига ажратиб бериладиган бўлди. Бу ерда токзорлар барпо этилиши режалаштирилган. Токлар ҳосилга киргунга қадар эса улар орасида полиз маҳсулотлари ва дуккакли экинлар экиб, фойдаланиш имкони ҳам мавжуд.

- Бугунги синовли кунларда мактабни битирган ҳеч бир ёш йигит-қиз эътибордан четда қолмаслиги керак, - дейди туман ҳокими ўринбосари Обид Тожихонов. – Бунинг учун ҳар бир битирувчи ва унинг ота-онасига онлайн тарзда сўровномалар юборяпмиз. Улар орасидан деҳқончилик билан шуғулланиш истаги ва имконияти борлигини билдирган 20 нафар ёшга 50 сотихдан ер ажратилиши режалаштирилмоқда. Бу уларнинг ҳам бандлигини таъминлаш, ҳам оиласига даромад келтириши учун катта имконият. Келгусида уларга имтиёзли кредит ёки субсидиялар ҳам ажратилиши мумкин.

Айни кунларда тумандаги бошқа битирувчиларни ҳам касб-ҳунарга ўқитиш, тадбиркорликка жалб қилиш масалалари кўрилмоқда.


Манба: http://zarnews.uz/

Report Page