“Оила – жамият ва давлат ҳимоясида”

“Оила – жамият ва давлат ҳимоясида”

www.andijan.uz

2020 йил 14 февраль куни вилоятимизнинг барча шаҳарлар ва туманларда ёшларни оилавий ҳаётга тайёрлаш, оилаларни мустаҳкамлигини таъминлаш, оиладаги низоли вазиятларни ҳал қилиш, ажралишларнинг олдини олиш, шунингдек оилаларда маънавий-ахлоқий қадриятларни мустаҳкамлаш мақсадида ФҲДЁ органлари қошида ташкил этилган “Оила дорилфунуни” ўқув машғулотлари кенг қамровда ўтказилди.

Мазкур ўқув машғулотларида туман(шаҳар)ларнинг сектор раҳбарлари –ҳудуд Ҳокимлари, Прокурорлари, Ички ишлар бўлими бошлиқлари, Тиббиёт бирлашмаси бошлиқлари, бош имом-хатиб ҳамда психологлар ўз маърузалари билан иштирок этди.

“Оила дорилфунуни” машғулотларида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Кенгашларининг қарори билан тасдиқланган ва шу йил 1 январдан кучга кирган “Тўйлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимлар ўтказилишини тартибга солиш тўғрисидаги низом”да қўйилган талаблар, оилани қонуний асосда барпо этиш, уни мустаҳкамлаш омиллари, муаммоли вазиятларни ҳал этиш, Паспорт тизими тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатлари талаблари, Хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг мазмун моҳияти тўғрисида кенг қамровда тушунтиришлар берилди.

Вилоят миқёсида ўтказилган тадбирларда 300 нафардан ортиқ никоҳдан ўтиш учун ариза берган ёшлар ва уларнинг ота-оналари иштирок этдилар. Тадбир якунида никоҳланувчи ёшларга оилавий ҳаёт давомида юзага келадиган ҳолатларнинг ечимига кўмак сифатида 15 дан ортиқ мавзудаги буклетлар ва ўзбек адабиёти дурдона асарларидан совғалар берилди.

“Оила дорилфунуни” машғулотларини вилоят миқёсида ҳафтанинг ҳар жума кунида худди шу тартибда ўтказилиши белгиланди.

Андижон вилояти ҳокимлиги

МАТБУОТ ХИЗМАТИ


Facebook | Twitter | Instagram | YouTube Telegram

Report Page