Фарғона шаҳар ҳокимлигининг билдириши

Фарғона шаҳар ҳокимлигининг билдириши


Фарғона шаҳар «Автоойна» масъулияти чекланган жамияти директори Маҳмуд Атабаев ўз хоҳишига кўра бошқа ишга ўтиши муносабати билан эгаллаб турган лавозимидан озод этилган. 

Ижтимоий тармоқларда корхонанинг айрим ходимлари М.Атабаевни ўз ўрнига қайтариш юзасидан мурожаат билан чиқишган.

М.Атабаев 2004 йилдан буён директор лавозимида ишлаб, корхонани ривожлантириш, янги саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш, маҳаллийлаштириш йўналишида самарали фаолият кўрсатганлиги учун шаҳар ҳокимлиги миннатдорлик билдиради.

Ҳозирда Козимжон Комилжонович Акбаров жорий йилнинг 28 августидан корхонага янги директор этиб тайинланган. 

К.Акбаров янги лавозимга тайинлангунга қадар Асакадаги “Autokomponent” АЖ бош директори вазифасида фаолият кўрсатган. 

К.Акбаровга корхонада амалда фаолият юритаётган йўналишлар бўйича маҳаллий ва жаҳон бозорларида илғор ўринларни эгаллаш ва маҳаллийлаштириш, ҳамда ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар турларини кенгайтириш борасидаги ишларига омад тилаймиз.

Report Page