ТАЙИНЛОВ
Фарғона вилояти ҳокими Ш.Ғаниевнинг 2020 йил 20 майдаги қарорига кўра Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 102-моддасига ҳамда “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 2-моддасига асосан Сўх тумани ҳокими Фаррух Мадаминович Усаров эгаллаб турган лавозимидан озод этилганлиги сабабли, Сўх тумани ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари - туман иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бўлими бошлиғи Машрабжон Исломжонович Шарипов зиммасига Сўх тумани ҳокими вазифасини вақтинча бажариб туриш юклатилди.
Фарғона вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати
Facebook, Telegram, Веб сайт, YouTube