ТАЙИНЛОВ

ТАЙИНЛОВ


Бугун халқ депутатлари Қувасой шаҳар кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтди. Унда ташкилий масала кўрилди.

Қувасой шаҳар ҳокими Адҳамжон Зиявитдинов бошқа ишга ўтганлиги муносабати билан вазифасидан озод этилди ва Фарғона вилоят ҳокими Ш.Ғаниевнинг қарорига кўра Равшан Раҳмонович Раҳимжонов Қувасой шаҳар хокими этиб тайинланди.

Ушбу қарор халқ депутатлари Қувасой шаҳар кенгаши сессияси томонидан тасдиқланди.

Р. Раҳимжонов  бунга қадар Фарғона вилояти уй-жой ва коммунал хизмат кўрсатиш бошқармаси бошлиғи бўлиб ишлар эди.

Фарғона вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати
Facebook, Telegram, Веб сайт, YouTube

Report Page