Туркиянинг Истанбул шаҳридан Фарғона вилоятига олиб келинган фуқароларни қабул қилиб олиш ва жойлаштириш юзасидан амалга оширилган ишлар тўғрисида БИЛДИРИШ
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 29 январдаги ПФ-5537-сонли Фармонида белгиланган топшириқлар ижросини таъминлаш, вилоят ҳудудига коронавирус инфекциясини кириб келишини олдини олиш бўйича профилактик ва эпидемияга қарши чора-тадбирлар белгиланган талаблар асосида амалга ошириб келинмоқда.
Жорий йил 25 март куни соат 07-30 да “Истанбул-Фарғона” чартер рейси орқали Туркиянинг Истанбул шаҳридан жами 244 нафар (113 эркак, 118 аёл, 13 вояга етмаган, улардан 1 - ногирон, 2 - икки ёшгача бўлган болалар, шундан 243 нафари Ўзбекистон фуқаролари ва 1 нафари Қозоғистон фуқароси бўлган аёл) фуқаролар Фарғона халқаро аэропортида кутиб олинди.
Фарғона халқаро аэропортида мазкур фуқароларда белгиланган санитария талаблари асосида зарарсизлантириш ишлари ўтказилди. Текширув натижасида тана ҳарорати юқори бўлган фуқаролар аниқланмади.
Туркиянинг Истанбул шаҳридан Фарғона вилоятига олиб келинган фуқаролар махсус ажратилган 12 та автобус ва 2 та юк машинасида эндемик давлатлардан олиб келинган фуқароларни жойлаштириш мақсадида тайёрланган Олтиариқ туманидаги “Қизилтепа” фахрийлар сиҳатгоҳига жойлаштирилди ва тўлиқ тиббий кузатувга олинди.
Фарғона вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати
Facebook, Telegram, Веб сайт, YouTube