ФАРҒОНАДА “ОНА-БОЛА” ЖАМҒАРМАСИ ОЧИЛДИ

ФАРҒОНАДА “ОНА-БОЛА” ЖАМҒАРМАСИ ОЧИЛДИ


Бугун, 3 февраль куни Фарғона вилояти ҳокими Шуҳрат Ғаниев қабуллар уйида Исроил ва Россия тиббиёт жиҳозлари мутахассислари ҳамда тадбиркорлар билан учрашди.

Дастлаб меҳмонлар самимий қабул учун миннатдорчилик билдирдилар.

Мулоқот чоғида меҳмонлар она ва бола саломатлигини мустаҳкамлаш, туғруқхоналарни замонавий технологик тиббий ускуналар билан жиҳозлаш, Фарғонада янгидан очилган “Она ва бола” жамоатчилик жамғармаси фаолиятини йўлга қўйиш каби масалаларни муҳокама қилдилар.


-Мен Ўзбекистон, Фарғонада илк бор бўлишим ва у менга жуда ёқди,-дейди “MVI medical centre” компаниясининг (Исроил) бош директори Наталя Мелек.-Туғруқ ва она - бола саломатлиги тиббий ускуналарини Фарғонага келтириш билан бирга биз тиббиёт мутахассислари малакасини оширишдаги муҳим жиҳатни ҳам қамраб оламиз. Мақсадимиз Исроилда жорий этилган юқори савиядаги тиббий хизматни Фарғонада ҳам йўлга қўйишдир. 

Музокараларда “Тиббий ускуна хизмати” МЧЖ (Россия) бош директори Сергей Артемов, “Salus” Халқаро жамғармаси бош директори (Исроил) Егор Иванков икки томонлама манфаатли ҳамкорлик тиббий хизмат даражаси юксалишига самарали таъсир кўрсатади, дедилар.

Учрашув давомида Фарғона вилоятида янгидан  иш бошлаган “Она ва бола”жамғармасининг режалари хусусида ҳам сўз борди.       Жамғарма Исроил ва Россия тиббиёт марказларининг тажрибали мутахассислари билан ҳамкорликни йўлга қўйиши таъкидланди.

Фарғона вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати.


Facebook, Telegram, Веб сайт, YouTube




Report Page