Коррупцияга қарши курашиш бўйича энг фаол фуқаролар йиғини аниқланди

Коррупцияга қарши курашиш бўйича энг фаол фуқаролар йиғини аниқланди

Buxoro.uz
Buxoro.uz

Ёшлар марказида вилоят маҳаллалар кенгаши ҳамда вилоят прокуратураси ҳамкорлигида “Коррупция тараққиёт кушандаси” шиори остида коррупцияга қарши курашиш бўйича "Энг фаол фуқаролар йиғини" кўрик танлови  вилоят босқичи ўтказилди.

Маҳалла фаолларининг ҳуқуқий онги ва билимини ошириш, фуқаролар йиғинларида коррупция ҳолатларининг олдини олиш, аҳоли, айниқса ёшларда коррупцияга қарши курашишда фаол фуқаролик позициясини шакллантириш мақсадида ташкил этилган мазкур танловда иштирокчилар учта шарт бўйича ўзаро мусобақалашдилар.

Buxoro.uz

Дастлаб иштирокчилар “ўз ўзини таништириш” шартида маҳалла ҳаёти, бу ерда жиноятчилик, айниқса коррупцияга қарши курашиш борасидаги ишларини бадиий чиқишлар ва кўргазмали воситалар орқали намойиш этдилар.

Иккинчи шартда маҳалла фаолларининг ҳуқуқий билимдонлиги синовдан ўтказилган бўлса, учинчи шартда мавзуга оид маҳаллада ўтказилган тадбирлар, амалга оширилган ишлар ҳақидаги фотоальбом, видеоролик ёки саҳна кўринишлари намойиш этилди.

Ниҳоятда қизиқарли кечган танлов якунида Когон шаҳридаги "Адолат" маҳалла фуқаролар йиғини масъул котиби Феруза Солиева ғолиблигини қўлга киритди ҳамда республика босқичига йўлланмасига эга бўлди. Иккинчи ва учунчи ўринлар эса тегишли равишда Бухоро шаҳридаги "Истиқлол” маҳалла фуқаролар йиғини раисининг ёшлар ишлари бўйича ўринбосари Шалола Умрзоқова ҳамда Бухоро туманидаги “Қўшходим” МФЙ раиси Жуманазар Ҳамроевларга насиб қилди.

Buxoro.uz
Buxoro.uz

- Мен коррупцияни жамият танасига тушган вабо вируси сифатида тасаввур этаман, - дейди танлов ғолибаси Ф.Солиева. – Жамиятимиздан ушбу иллат қанчалик тез таг-томири билан суғуриб ташланса, мамлакатимиз шу қадар тез тараққиётга эришади. Шу боис биз маҳалла фаоллари коррупция иллатига қарши аёвсиз курашишимиз, бу борада аввало ўзимиз маҳалладошларга ўрнак бўлмоғимиз даркор. Мазкур йўналишда олиб бораётган ишларимиз натижасида ўтган икки йил давомида маҳалламизда умуман жиноятчилик содир этилмади.

Акбар Рустамов

Report Page