adliya
@huquqiytargibotСайхунобод туман адлия бўлими марказда худди шу қонунбузилиш бўйича мониторинг ўтказганида қатор хато ва камчиликларга йўл қўйилганлиги маълум бўлди.
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиология очойишталик агентлиги ва унинг ҳудудий бўлинмалари тиббиёт ходимларининг лавозим маошига меҳнатнинг соғлиқ учун хавқфлилиги ва оғир шароитлари учун белгиланадиган қўшимча тўловлар миқдорини тегишинча 15 фоиздан 50 фоизгаҳамда 40 фоиздан 75 фоизга ошириш, меҳнатга ҳақ тўлаш разрядлари бўйича тариф коэффициентини 5 фоизга оширган ҳолда қўллаш орқали уларни моддий рағбатлантириш белгиланган. Мазкур банд талабларини амалга ошириш билан боғлиқ харажатлар Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Инқирозга қарши курашиш жамғармасидан ажратилган маблағлар ҳисобидан амалга оширилиши ҳамда моддий рағбатлантириш чоралари 2020 йилнинг 16 мартидан бошлаб, республикада Коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши курашиш тадбирлари расман тўхтатиладиган ой якунига қадар амал қилиши баён этилган.
Сайхунобод туман СЭОМда эса би риктирилган ходимларга тегишинча 15 фоиздан 50 фоизга ҳамда 40 фоиздан 75 фоизга ошириш, меҳнатга ҳақ тўлаш разрядлари бўйича тариф коэффициентини 5 фоизга ошириш юзасидан амалий ишлар қилинмаганлиги, яъги ходимларга қонунан берилиши лозим бўлган 66 миллион 924 минг сўм маблағи туман молия бўлимидан ажратилмаганлигини аниқланди.
Сайхунобод туман молия бўлимига киритилган тақдимномада ушбу камчиликни қонунда кўрсатилган муддатда бартараф этиш чоралари кўрилиши қатъий тавсия этилди.
- Сайхунобод туман молия бўлими томонидан тақдимномада кўрсатилган бандлар ижро этилди ва туман санитария-эпидемиологик осойишталик маркази хизмат ходимларининг фаолияти соғлиқ учун хавфлилиги ва оғир шароитлари учун белгиланган жами 66 924 минг сўм маблағ тўлаб берилди, - дейилган тум ан молия бўлими мудири имзоси билан келган жавоб хатида.
Ниҳоят ҳақ жойига қарор топди, С.Мавлонова мурожаати ортидан туман СЭОМ ходимлари ўзларига ажратилиши лозим бўлган қонуний қўшимча тўловларини олишди.
Наиль Тагиров,
Сайхунобод туман адлия бўлими бошлиғи