САРДОБАДА АДЛИЯ БОШҚАРМАСИ РАҲБАРИЯТИНИНГ САЙЁР ҚАБУЛ ТАШКИЛ ЭТИЛДИ

САРДОБАДА АДЛИЯ БОШҚАРМАСИ РАҲБАРИЯТИНИНГ САЙЁР ҚАБУЛ ТАШКИЛ ЭТИЛДИ

@huquqiytargibot
Сирдарё вилоят адлия бошқармаси

Сайёр қабул жараёнида фуқаролардан 20 дан ортиқ муаммоли масалалар бўйича мурожаатлар қабул қилиниб, уларнинг 6 таси жойида хал этилди. Ўндан ортиқ мурожаатлар белгиланган тартибда кирим қилинган ҳолда назоратга олиниб, ижрога қаратилди.

Сирдарё вилоят адлия бошқармаси

Сайёр қабулда иштирок этган 20 дан зиёд фуқаро туман ишчи гуруҳи, шу жумладан, туман адлия бўлими уларга яқиндан ёрдам бергани, ҳужжатлари тўлиқ тикланганлиги, уйлари бузилиб кетганларининг уйлари тикланиб, айримларига янги қурилаётган кўп қаватли уйлардан хонадонлар ажратилганлиги, шу билан бирга янги маиший жиҳозлар ҳамда 40 млн сўм пул берилганлиги ҳақида баён қилиб, давлатимиз ҳамда жамият уларни оғир аҳволда ташлаб қўймаганлигидан миннатдор бўлдилар.

Ҳозирча ҳужжатларимиз ва уйимиз билан муаммолар бартараф этилди, келгусида ҳам муаммолар бўлмайди, деган умиддамиз, - дейишди сўзга чиққанлар. 

Сайёр қабул ҳуқуқий мавзудаги давра суҳбатига айланиб кетди. Иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларга ҳуқуқшунослардан батафсил жавоблар олдилар.


Report Page