adliya

adliya

@huquqiytargibot

 Лавозимга қўйиладиган малака ва кўникма талаблар:

Бўлим бошлиғи:

Лавозимга қўйиладиган талаб: олий юридик маълумотга эга ҳамда мутахассислиги бўйича 3 йиллик иш стажи бўлган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари.

·        фаолият йўналишлари бўйича қонунчиликни билиши;

·        ахборотни таҳлил қила олиш ва умумлаштириш;

·        жамоани бошқариш қобилиятига эга бўлиш;

·        соҳани ва қонунчиликни такомиллаштириш бўйича таклифлар тайёрлаш;

·         бошқарма бўлимлари томонидан берилган топшириқларни ижро қилиш;

·        коммуникабеллик қобилиятига эга бўлиш;

·        ҳуқуқий тарғибот ишларини амалга оширади.

 Расмий талаблар:

·        Ўзбекистон Республикаси фуқароси;

·        олий юридик маълумот;

·        давлат тилини мукаммал билиш, чет тилларини билиши ижобий қабул қилинади;

·        шахсий хусусиятлар: меҳнатсеварлик, хушмуомалалик, дипломатия, вазминлик, виждонлилик.

Меҳнат шароити ва иш ҳақи:

·        Туман марказида жойлашган, барча меҳнат шароитлари яратилган замонавий идора;

·        иш режими: беш кунлик иш ҳафтаси, икки кун дам олиш кунлари билан (шанба, якшанба);

·        муносиб иш ҳақи (мартаба даража-унвон, иш стажи, ойлик шахсий устама ва бошқалар);

·        идоравий тиббий хизмат ва соғломлаштириш масканидан фойдаланиш имконияти мавжуд.

Танловда иштирок этишни истаган номзодлар қуйидаги ҳужжатларни тақдим этишлари лозим:

- танловда иштирок этиш тўғрисида ариза;

- номзоднинг паспорт нусхаси;

- диплом (дипломдан кўчирма) нусхаси, чет элда ўқиган бўлса, дипломи нострификациядан ўтганлигини тасдиқловчи гувоҳнома;

- номзоднинг шахсий варақаси (сўровнома, анкета ёки маълумотнома объективка);

Танлов ўтказиладиган жой:

Сирдарё вилоят адлия бошқармаси (Гулистон шаҳри, Сайхун кўчаси, 8-уй).

Боғланиш учун телефон рақам ва электрон почта манзили ҳамда мурожаат муддати:

 Номзодлар 2020 йил 3 июлга қадар белгиланган намунадаги ариза, маълумотнома-объективка, паспорт ва диплом нусхасини Сирдарё вилоят адлия бошқармасининг u.bakirov@adliya.uz электрон почтасига юбориш лозим (маълумот учун телефон: 67-226-07-20).

 Ишга қабул қилиш тартиби ва саволлар рўйхати билан  http://sirdaryo.adliya.uz/uz/news/detail.php?ID=37913 ҳавола орқали танишишингиз мумкин.

         Адлия органлари ва муассасаларига ишга қабул қилиш тартиби бузилган тақдирда ёки коррупция ҳолатлари ҳақидаги хабарларни Адлия бошқармасининг 226-07-20 телефон рақамига ёки @antikorbot телеграм канали орқали беришингиз мумкин.



Report Page