Сирдарё вилоятида хусусий нотариус томонидан илк нотариал ҳаракат амалга оширилди.
@huquqiytargibotГулистон шаҳрида фаолиятини бошлаган хусусий нотариус Комилжон Хушваков томонидан Сирдарё вилоятидаги илк нотариал ҳаракат амалга оширилди. Хусусан, ушбу хусусий нотариус томонидан жорий йилнинг 4 май куни фуқаро Р.Ў.нинг мурожаати бўйича унинг номидан фуқаро М.Х.га пенсия пулларини олиш учун ишончнома расмийлаштирилиб берилди.
Эндиликда вилоятимизнинг барча фуқаролари янада тезкор ва сифатли нотариал хизматлардан фойдаланиш имкониятига эга бўлишди.